"Милан" Марко Асенсио трансферини ўрганиб чиқмоқда
15 июн 2022 13:59
Новости
"Милан" Марко Асенсио трансферини ўрганиб чиқмоқда
"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси "Милан"га йўл олиши мумкин.
Марко "Қироллик клуби"да қолишга қарши эмас, аммо маоши оширилишини хоҳламоқда ва ўзини бунга лойиқ деб ҳисоблайди.
Бироқ клуб Асенсио ортда қолган мавсумда жамоанинг учинчи тўпурари бўлганига қарамай, ўсишдан тўхтаб қолган ва ротация ўйинчиси бўлиб қолган деб ҳисоблайди. "Реал Мадрид" ва футболчи вакиллари катта эҳтимол билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмайди. Шундай ҳолатда "Реал" футболчини тахминан 40 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.
Айни дамда номзодлар қаторида МЮ ва "Милан" жиддий равишда кўрилмоқда. Италияликлар "Реал" билан алоқалари яхшилиги бу трансферда фойда келтиришидан умидвор.
Похожие новости
21:43
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди 45
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии