"Милан" Европа лигасидаги мукофот пулларидан айрилиши мумкин
25 окт 2018 16:53
Новости
"Милан" Европа лигасидаги мукофот пулларидан айрилиши мумкин
"Милан" президенти Паоло Скарони клуб молиявий фэйр-плейни бузгани учун қандай жазоланиши мумкинлигини айтиб берди.
"Биз қарорни кутяпмиз. УЕФА бизни Европа лигасидаги мукофот пулларимиздан айриши мумкин.
Судьялар қарор чиққунича Европа лигасидаги пулларимизни музлатиб қўйишган.
Шу сабабли бу даромадларни молиявий ҳисоботларимизга қўша олмаймиз, чунки УЕФА қарорини кутяпмиз. 2,5 млн евро музлатилган" - дейди Скарони.
Ёзда УЕФА "Милан"ни Европа лигасидан четлатган эди, аммо CAS қарорни бекор қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии