Паоло Мальдинининг ўғли Италия термаси сафида дебют қилиши мумкин
01 окт 2024 12:26
Новости
Паоло Мальдинининг ўғли Италия термаси сафида дебют қилиши мумкин
"Монца" ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини яқин орада Италия термаси сафида майдонга тушиши мумкин.
"Скуадра адзурра" устози Лучано Спаллетти 22 ёшли ярим ҳимоячини Миллат Лигаси доирасидаги Бельгия (10 октябрь) ва Исроилга қарши (14 октябрь) учрашувлар учун чақирилган футболчилар рўйхатига киритган. Бу ҳақида инсайдер Николо Скира хабар берди. Даниэль Мальдини Италия ёшлар терма жамоаси сафида ўйинлар ўтказган, аммо миллий термага ҳали чақирилмаган эди.
Жорий мавсум хавбек "Монца" сафида А Сериянинг 6 учрашувида 1 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Даниэлнинг отаси Паоло Мальдини 1987 - 2002 йиллар оралиғида Италия терма жамоаси либосида 126 ўйин ўтказган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии