“Милан” билан ЕЧЛ ғолиби бўлган ўйинчи 4 йиллик танаффусдан кейин майдонга қайтмоқда
05 фев 2023 08:50
Новости
“Милан” билан ЕЧЛ ғолиби бўлган ўйинчи 4 йиллик танаффусдан кейин майдонга қайтмоқда
Франция ТЖ собиқ аъзоси Йоанн Гюркуфф 2019 йил “Дижон” сафида бутсасини михга илганди.
У майдонга қайтишни истамоқда. Бу ҳақда Гюркуффнинг “Бордо”даги собиқ жамоадоши Маруан Шамах хабар қилди.
“Йоанн ҳақида яхши янгилик бор. У майдонга қайтиши мумкин. У билан бу ҳақда тез-тез гаплашиб тураман. Унинг қарашлари ўзгаришсиз қолган. Гюркуфф оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш учун футболдан кетди. Аммо энди қайтиш имкониятига эга бўлиб турибди”, дейди Шамах.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли ярим ҳимоячи “Ренн” тарбияланувчиси ҳисобланади ва профессионал фаолиятини 2003 йил айнан шу клубда бошлаган. Бундан ташқари, француз “Бордо” ва “Милан” билан бирга “Лион” шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии