RU

Последние новости

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:2 (Матнли трансляция)  97 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да" Новости

Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. "Андижон" яхши шаклланган жамоа экан. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, осон кечмаслигини билардик. Дастлабки 20 дақиқаликдан сўнг ўйинни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз чиройли ўйин намойиш этишди. "Локомотив" клуби вакиллари ва футболчиларини ғалаба билан табриклайман. Футболчиларимиз бугун олдимизда турган катта вазифани уддалашди.

"Андижон" жамоаси 1:0 ютиб турганди, бунақа вазиятда ўйинни ғалаба билан якунлаш осон кечмайди. Рақиб жамоа мухлисларини ҳам табриклаб қоламан, улар жуда яхши мухлислик қилишди. Бу майдонга иккинчи бор келаяпмиз, бу стадионга меҳрим тушиб қолди. Жамоа мухлисларини жуда ҳурмат қиламан. Ўйлайман-ки, бугун қўлга киритилган ғалабамиз адолатли бўлди.

- Кубок учрашувида ҳам, бугун ҳам жамоангиз "Андижон" устидан ғалаба қозонди. Сизнингча, "Андижон" жамоангиз учун қулай рақибми?

- "Андижон" жамоаси жуда яхши. Чунки улар биринчи бўлимда жуда яхши ўйин ташкил этишди. Айни дамда жамоа бу каби ўйини билан қуйи ўринларга муносиб эмас.

- Испаниялик ҳимоячи захирада қолаётганининг сабаби нима?

- Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор. Ўзим шуни ҳис қилганлигим учун бугун жисмоний имконияти кучли бўлган футболчиларни майдонга туширдим.

- Шогирдларингиз орасида кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган футболчилар борми?

- Айтиш мумкин, "Барселона" жамоаси сафида Тринькао ўйнайди. "Брага"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганимда айнан у жамоа сафида эди.

- "Брага"да мухлислар атмосфераси билан "Локомотив" стадионидаги фарқ сизга қандай ҳис-туйғуларни беради?


- "Локомотив" стадиони менга ёқади. Майдон ҳолати ва чими аъло даражада. Клублар озгина академиялар ҳақида ўйлаб кўриши ва молиявий маблағлар киритиши керак. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу борада иш олиб бориш керак, алоҳида шаҳарча ташкил этиб терма жамоаларга ёш футболчиларни тайёрлаб бориши керак.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика