RU

Последние новости

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  7 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  35 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  14 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак" Новости

Микаэль Секейра: "Ўзбекистонга футбол академиялари керак"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.





"Яхши ўйин бўлди, биринчи таймни яхши бошладик. Биринчи тайм охирида гол ўтказиб юборганимиз ўйинмиз йўналишини бироз ўзгартириб юборди. Мағлубиятга учрадик, аммо ўйинчилар қўйилган вазифаларни бажаришди", - деди Секейра.

- "Локомотив" бу мавсум ўз майдонида сафардагидан камроқ очко олганини кўриш мумкин. Гап стадиондами?

- Уйдаги ўйинларда унча омадимиз келмаяпти. Яхши ўйнаяпмиз, аммо ғалабага эриша олмаяпмиз.

- "Локомотив" қишда кўплаб яхши даражадаги футболчилар олиб келинганди ва клуб олдига чемпионлик вазифаси қўйилганди. 10та тур ортда қолди ва натижа яхши эмас. Ёзда ҳам катта ўзгаришлар бўладими?

- Ҳозирдан бир нарса дейишим қийин. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Барчасини вақт кўрсатади. Мен футболчиларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилаяпман.

- "Локомотив"да қайсидир позиция оқсагандек туюлмаяптими?

- Йўқ, бугун бундай нарса кўрмадим. Яхши ҳужумлар қилдик, менимча "Қўқон-1912" дарвозабони энг яхши бўлди. У икки марта ажойиб сейвлар намойиш этди.

- Ўзбекистон чемпионатида сафарда ўйнайдиган жамоалар кўпинча вақт чўзишади. Фаол ўйин вақтининг камлиги қанчалик таъсир қилади?

- Тўғри айтдингиз, бундай ҳолат футболда учраб туради. Иккинчи таймда бу нарса кўпроқ бўлмоқда.

- Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биринчи навбатда академиялар яратиш керак. Футбол шаҳарчаси яратиш керак ва ёш футболчиларни тарбиялаш керак.

- "Локомотив"нинг ўзида ҳам академия йўқ, бу борада раҳбарият қандайдир иш олиб бораяптими?

- Ҳа, лойиҳа тайёр. Тез орада қурилиши бошланиб қолса керак.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика