RU

Последние новости

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Микаэль Сикейра: "Бу саволга жавоб беришни истамайман" Новости

Микаэль Сикейра: "Бу саволга жавоб беришни истамайман"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган АГМК ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг биринчи бўлиб меҳмонлар мураббийи Микаэль Сикейра журналистларнинг саволига жавоб берди.




"Тезкор гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, жамоа ўзига кела олди ва гол уришга эришди. Иккинчи бўлимда эса биз ўйлаб қўйган режаларимиз амалга ошмади. Бироқ ҳар бир футболчи ўзига юклатилган вазифаларни бажаришди ва уларнинг имкониятларга ишонаман.Ўз устимизда ишлашда давом этамиз ва навбатдаги турга тайёргарлик кўрамиз".

Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўйинда иштирок этмагани ўйинга қанчалик таъсир кўрсатди?

Темурхўжанинг имкониятларини юқори баҳолайман ва бугунги учрашувнинг асосий таркибида айнан уни туширишни режа қилган эдик. 

- Жамоа бугун асосан қисқа узатламалар билан ўйин кўрсатди ва бир неча бор хатоларга йўл қўйилди. Шунингдек дарвозабонинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдими?

- Аввал таъкидлаганимдек бугунги баҳсда футболчиларимнинг ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун улар яхши ҳаракат қилишди. Шунингдек, бугунги учрашувда мезбонлар ҳам яхши ўйин кўрсатишди.

- "Локомотив"нинг мавсумга тайёргарлиги ёпиқ тарзда ўтди, хатто Тошкентда ўтган Суперлига клубидан бирига қарши ўртоқлик ўйинида рақиб операторига тасвирга олишга имкон берилмаган. Нега? Сиз ОАВ учун ёпиқ мураббиймисиз?

- Бу саволга жавоб беришни истамайман. Менинг ҳаёлимда фақатгина навбатдаги учрашув ва шу сабабли ҳам бу саволни ўйлашни ва жавоб беришни ҳам хоҳламайман.

- Ўйинчиларнинг ҳаракатидан қониқдим деб айтдингиз. Бироқ "Локомотив" футболчилари иккинчи бўлимга умуман ҳаракат қилмади...

- Улар мен берган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишди деб ўйлайман. Бироқ сўнгги дақиқаларда мезбонларга омад келди ва гол уриб ҳисобни ўз фойдаларига ўзгартиришди.


Рейтинг: -29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика