RU

Последние новости

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  7 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  149 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  19 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

Ўзбекистон аёллар МТЖ бош мураббийи Мидори Хонда: "Австралия чартер рейс орқали учади. Бизда эса чартер рейс йўқ" Новости

Ўзбекистон аёллар МТЖ бош мураббийи Мидори Хонда: "Австралия чартер рейс орқали учади. Бизда эса чартер рейс йўқ"

Аёллар футболи бўйича Париж Олимпиадаси якуний саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Мидори Хонда ва футболчи Людмила Карачик иштирок этишди

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор барчага ассалому алейкум. Биз мана шу, босқичга қадар етиб келганимиз кутилмаган натижа эмас. Биз бунга етарлича тайёргарлик олиб бордик. Йиғинлар давомида бор кучимизни ишга солиб машғулотлар ўтказдик ва эртанги ўйинга яхши тайёргарлик олиб бордик. Эртага чиройли ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

- Австралия терма жамоаси айрим бир муаммолар сабабли бугун кечаси Тошкентга етиб келади. Австралиянинг кеч қолиши бизга устунлик берадими?

- Ҳа, ушбу жиҳат ўйинга таъсир ўтказади. Шунингдек, бизнинг футболчиларимиз яхши жисмоний ҳолатда ва биз уйда ўйнаётганимиз сабабли бизда кичик устунлик бор.

- Бундан бир босқич аввалги саралаш баҳсларида Японияга қарши ўйин ўтказган эдик. Австралия ҳам Япония каби топ терма жамоа ҳисобланади. Ўша учрашувда биз деярли ҳужум қилмаган ва фақат ҳимояланган эдик. Эртанги бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам шундай сценарий такрорланиши мумкинми?

- Ўша учрашувда асосан ҳимояланган эдик, аммо бир нечта хавфли вазият яратган эдик. Карачик каби индивидуал маҳорати кучли футболчиларимиз бор ва улар ҳужумда фаол бўлишади деган умиддаман.

- Мидори хоним сиз Японияликсиз ва Японияда аёллар футболи жуда ривожланган. Австралия ҳам аёллар футболида энг кучли терма жамоалардан бири. Австралия ва Япония каби кучли терма жамоалар билан ўзимизнинг даражамизнинг солиштирсак орадаги фарқ қанчалик катта? Биз нима сабабдан улардан ортдамиз?

- Ўзимнинг ватаним Японияни мисол қилиб келтираман. Японияда 5000 нафар аёллар футболчилар бор, Ўзбекистонда эса уларнинг сони узоғи билан 500 нафар. Фарқимиз шунда.

- Биз дастлабки баҳсни ўйда ўтказишимиз бизга устунлик берадими? Сабаби Австралия икки марта узоқ рейс бажаради. Биз эса фақатгина Австралияга учиб борсак бўлди.

- Менимча йўқ, сабаби улар чартер рейс орқали учишади. Бизда эса чартер рейс йўқ.

 Людмила Карачик

- Людмила, эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз.

- Эртага муҳим учрашувимиз бор. Об-ҳаво шароитларига қарамасдан яхши тайёргарлик кўрдик. Эртанги учрашувга тайёрмиз.

- Кучли Австралияга қарши ҳимоямиз қанчалик мустаҳкам деб ўйлайсиз?

- Биз ўйда ўйнаймиз ва бу шубҳасиз бизга ёрдам беради. Биз эртанги учрашувга тайёрмиз.




Эртага Тошкентда "Ливерпуль", "Арсенал", "Манчестер Сити", "Лион" ва "Реал Мадрид" футболчилари майдонга тушишади         

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика