RU

Последние новости

17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  0 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  1 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  24 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  7

Мидори Хонда: "Бугунги натижадан ранжидим" Новости

Мидори Хонда: "Бугунги натижадан ранжидим"

Париж-2024 Олимпиадасига саралаш доирасида ўтказилган Ўзбекистон - Австралия (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Мидори Хонда иштирок этди ва бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Австралия жуда ҳам яхши жамоа. Рақибнинг имкониятларидан келиб чиқиб футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди. Ўйин давомида 0:0 ҳисобини қайд этдик, аммо иккинчи бўлимда голлар ўтказиб юбордик. Якуний натижа яхши бўлмади. Иккинчи бўлимда футболчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди ва шу сабабли рақиб ҳисобни очди. Дастлабки голни ўтказиб юборганимиздан сўнг кайфиятимиз тушиб кетди ва шундан сўнг кейинги голларни ўтказиб юбордик. Футболчиларимиз бор кучини беришди ва имкон қадар яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди.

- Жисмоний ҳолатимиз сабаб мағлуб бўлдик дедингиз. Терма жамоада авлодлар алмашинувини бошлаш вақти келмадими? Ёш терма жамоаларимиздан ўйинчиларни асосий терма жамоага жалб этиш керакдир балки?

- Ҳа, биз U20 терма жамоасидан кўпгина футболчиларни таркибимизга жалб этамиз ва ҳозирги кунда терма жамоамиз сафида 6 нафар ёш футболчиларимиз бор.

- Австралияда бўлиб ўтадиган жавоб ўйинидаги имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

- Жавоб учрашувида кўпроқ ҳужум қиламиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси бугун асосан ҳимояланди ва рақиб дарвозасига бор йўғи бир маротаба зарба бердик. Бугунги учрашувда агрессивроқ ўйин намойиш этсак ва тўпга кўпроқ эгалик қилганимизда балки камроқ гол ўтказиб юборармидик? Ёки Австралия каби кучли терма жамоага қарши очиқ футбол намойиш этиш иложсизми?

- Машғулотларда кўпроқ тўпга эгалик қилишни машқ қилишимиз керак экан. Тўпга эгалик қилаётган чоғи рақибларимиз кўпгина ҳолатларда тўпни биздан олиб қўйди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика