RU

Последние новости

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

Мезбонларнинг имконияти юқори бўлган дастлабки кун Новости

Мезбонларнинг имконияти юқори бўлган дастлабки кун

Бугун олий лигамизнинг 8-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Куннинг учта ўйинида мезбонларнинг имкониятлари бироз юқорироқ.
Мурод Исмоилов шогирдларининг иштаҳаси очилди. "Бунёдкор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг жамоани ўйинида ижобий ўзгариши бўлиши аниқ. Тошкентдаги баҳс "Нефтчи"нинг энг яхши ўйини бўлди деб айта олмаймиз. Ҳимоя ва дарвозабоннинг яхши ҳаракатлари эвазига дарвоза даҳилсизлиги сақланиб турилди. Лекин фойдалана олинмаган имкониятлар анча кўп бўлди. "Динамо" асосий эътиборни ҳимояга қаратадиган бўлса, "Нефтчи" учун ҳар бир имконият қимматли бўлиши мумкин бўлади.



«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
9 май 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Т. Гайнулин (Тошкент),  И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Имкониятлар: 55/45%

Қўшнилар ўртасидаги баҳсда "Машъал" катта тафовут билан ташаббусга эга чиқса ажаб эмас. "Бухоро" олий лигани том маънодаги аутсайдерига айланиб бўлди. Жамоа бор йўғи бир очко билан турнир жадвалини сўнгги поғонасидан жой олиб турибди. Зоҳир Қўзибоев ва Зафар Тўраев тандеми яна иш бера бошлаганини муборакликларга яна очколарни келаётгани билан изоҳлаш мумкин. Мочинов ҳали расман ишдан озод этилмади. Бу эса унга росмана сўнгги имконият бўлиши мумкин.



«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро)
9 май 2015. Муборак.  Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Имкониятлар: 60/40%


"Қўқон-1912"нинг сафардаги ўйинлари майдон марказидаги ҳимоячилар ва дарвозабон Андрей Баклановга боғланиб қолгандек. Агар бугун Бакланов, Ильин ва Эргашев майдон марказини ушлаб бера олсалар "Қизилқум"га осон бўлмайди. Агар ҳимоя дарс кетса,  тўпурарлик пойгасида қатнашаётган Баҳриддин Ваҳобовга ас қотиши аниқ. 7 очкодан жамғарган ҳолда турнир жадвалида ёнма-ён турган бу икки жамоанининг ўртасидаги ўйинда ким ғалаба қозонишини бир неча соатлардан сўнг билиб оламиз. Балки дуранг бўлар....



«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
9 май 2015. Навоий.  "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Д.  Роман (Тошкент).
Имкониятлар: 55/45%
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика