RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  19 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  19 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  5 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  54 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

“Металлург-W”да “Ювентус де Йопугон” ўйинчиси кўрикдан ўтмоқда Новости

“Металлург-W”да “Ювентус де Йопугон” ўйинчиси кўрикдан ўтмоқда

Бунақаси ҳали ўзбек футболи тарихида бўлмаган.

Аёллар футболи тарихида. Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Бекободнинг “Металлург-вумен” жамоаси таркибига Кот д’ Ивуарлик ўйинчи келиб қўшилди. Унинг исми шарифи Н’Днеге Периале Розахарин Кабрини. 1993 йилнинг 4 февралида таваллуд топган. Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Ўзбекистонга ташрифига қадар Кот д’ Ивуарнинг “Ювентус де Йопугон” жамоасида тўп сурган. Кот д’ Ивуарнинг етакчи жамоасига 2013-2014 йилги мавсумдан ўтган. Шу вақт ичида тўрт карра Кот д’ Ивуар чемпиони, бир марта вице-чемпиони бўлган. Федерация кубоги, мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Шу ўринда Кот д’ Ивуар аёллар чемпионатида 14 та жамоа иштирок этишини айтиб ўтмоқчимиз.

Ёшлигидан Кот д’ Ивуар терма жамоалари мураббийлари эътиборида. U-20 Жаҳон чемпионати саралаш босқичида (2013-2014), Канадада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш раундида (2013-2014) Кот д’ Ивуар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2018 йили Ғарбий Африка футбол федерациялари кубоги мусобақасида қатнашиш учун миллий терма жамоага жалб этилган.

Н’Днеге “Металлург-вумен” мураббийларига маъқул келса у билан шартнома имзоланади. Бунақаси ўзбек футболи тарихида биринчи марта содир бўлади.

Рейтинг: -73   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика