RU

Последние новости

16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  0 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  0 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  2 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   2 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  8 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  4 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7

"Металлург"да ҳозир ҳаваскорлар ишламоқда - Андрей Шипилов Новости

"Металлург"да ҳозир ҳаваскорлар ишламоқда - Андрей Шипилов

Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг айни қайноқ палласига кириб бормоқда. Урйиқит авжида. Лекин вақт ўтиб борган сари барчаси ойдинлашиб бораётгани ҳам бор гап.

Шошилманг, ҳали интрига тўлиқ якунига етгани йўқ. Олдиндаги учта тур иккинчи, учинчи ўрин эгаларини, Суперлигадан тушиб кетувчи кейинги жамоа номини аниқлаб бериши кундек равшан. Кеча ЎзПФЛ томонидан 24-тур саналари эълон қилинди. Биз ушбу тур олдидан тажрибали мутахассис Андрей Шипиловга юзландик. Суҳба асносида ўзимизни қизиқтирган бир нечта саволларни беришга жазм қилдик. 

- Андрей Сегеевич олдинда бизни финал мақомида ўтиши кутилаётган навбатдаги 3та тур учрашувлари кутмоқда. Шундай экан мутахассис сифатида 23-тур баҳслари олдидан тахмин ва фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Менимча "Турон" Суперлигадан тушиб кетиб бўлди. "Машъал"ни Про лигага тушиб кетишини истамаган бўлардим. Яхши жамоа. Александр Хомяковни мураббий ва инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. Виктор Кумиков "Андижон"да титаник мисоли қутқарувчи ролида иш олиб бормоқда. Улар элитада қолишга ҳақли эканликларини сўнгги турлардаги ўйинлари орқали кўрсатишмоқда. "Сурхон"нинг футболчилари ҳам ҳаракат қиляпти. 

- Ўйинларга қандай тахмин билдирасиз?

- АГМК - "Андижон", мезбонлар ғалаба қозонади. "Бунёдкор" - "Қизилқум" муроса кўчасини танлашади, деб ўйлайман. "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашувида ҳам дуранг қайд этилади. "Навбаҳор" - "Металлург", майдон эгалари уч очкога эга чиқади. "Машъал" - "Турон", муборакликлар ғалаба қозонади. "Пахтакор" - "Сурхон", "шерлар" ғалабани тантана қилади. Иккинчи ва учинчи ўринлар учун Олмалиқ ва Жиззах шаҳри бош жамоалари курашса керак. 

- Жорий мавсумнинг илк туридан сўнг "Металлург"дан кетдингиз. Табиийки сизда чемпионатни ташқаридан кузатиш имкони бўлди. Таассуротлар қандай бўляпти? Нима ёқмоқда ёки аксинча?

- Ҳақиқатдан ҳам даража кескин тушиб кетди. Юқоридаги 4-5ликдаги жамоалар ўз ўрнида. "Пахтакор" қайсидир маънода кучли таслим бўлди, дея оламан. "Локомотив" эса медаллар учун курашиши кутилганди. "Насаф" ўз даражасида барқарор кетмоқда. Жиззахда кучли ва иродали жамоа шаклланяпти. АГМК ҳам барқарор ва муҳими ишончли стратегия билан олдинга интилмоқда, десам нотўғри бўлмайди. Қуйидаги беш жамоа эса мавсум давомида муаммолар билан ўралашиб қолди. Мураббийлар эса "пайпоқ"дек алмашмоқда. Кўриниб турибдики, футболчилар ва ўйин билан боғлиқ муаммолар бор. Шунингдек клуб ичида муаммолар кўп. 

- Ушбу мавсумда ҳар бир турда ҳакамлик билан боғлиқ эътирозлар ва баҳсли вазиятлар юзага келмоқда. Сўнгги учрашувларга келиб мураббийлар очиқ фикрларини баён қилишга киришди. Микаэль Секейра ва Рўзиқул Бердиев ҳакам, Питер Хюистра майдон борасида эътирозларини беркитмади. Бу нимадан далолат бермоқда?

- Футболимиз халқаро майдонда нуфузи ошишини истасак, биз ўз жамоамиздаги нарсаларни тартибга солишимиз керак. Ҳамма нарсани оқилона режалаштириш зарур. Футболчиларимизни Европа чемпионатига қўйиб юбориш фойдали бўларди. Россия, Украина, Италия, Белгия, Польша ва ҳоказо. Қаранг Эрон, Жанубия Корея, Япония бу ишни қандай амалга оширяпти. 

- Собиқ жамоангиз "Металлург"нинг қониқарсиз натижалари сизни ажаблантираётгани йўқми?

- Ҳаммаси кутилганидек. 

- Сиз бошқарган йилларда жамоа барқарор натижа кўрсатиб келаётганди. Асосий таркибда ҳам бир нечта ёшлар дебют қилишга эришди. Жамоа эса тартибли футбол кўрсатарди...

- Мен ишлаган даврда комбинат раҳбарларидан тортиб мураббийларгача профессионал кишилар эди. Ҳозир эса ҳаваскорлар, яъни ўз ишининг профессионали бўлмаганлар ишлашяпти.

- Кейинги мавсумда сизни Суперлиганинг бирор жамоасида кўрамизми?

- Очиғи бу саволга нима деб жавоб беришни ҳам билмайман. Суперлигада мураббийлар ўртасида рақобат кучлилигини айтишим мумкин.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика