RU

Последние новости

18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  0 17:57Про лига. "Жайхун" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  1 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  0 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   6 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  1 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  8 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  14

"Металлург": Шохназар Норбеков Қозоғистонга кетди Новости

"Металлург": Шохназар Норбеков Қозоғистонга кетди

“Металлург” жамоасининг сўнгги йиллардаги тўпурари Шаҳзодбек Нурматов ўз фаолиятини мамлакатимизнинг етакчи жамоаларидан бири – “Бунёдкор”да давом эттиришни лозим топди.

Пойтахтликлар таркибида сермаҳсул ҳужумчига эҳтиёж туғилганлиги боис улар Ш.Нурматов билан боғланишди ва ижобий жавобни олишди. Осиё Чемпионлари лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этиши кутилаётган клубдаги фаолиятида биз Шаҳзодга омад тилаймиз ва ўз навбатида “Металлург”даги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ўтган мавсум Маъмур Икромов худди шу йўлни танлаганди. Гарчи “Металлург” билан хайрлашган бўлса-да, бекободликлар йил давомида Икромовга ҳам ички, ҳам халқаро майдонлардаги ўйинларида мухлислик қилишганди. Эндиликда Ш.Нурматовнинг ҳам халқаро ареналарда рақиблар дарвозасини ишғол этишини ва бутун ўзбекистонлик ишқибозларни хурсанд этишини тилаймиз.

“Металлург”нинг бу йилги йиғинларида шунингдек Ш. Норбеков, А.Зиёвуддинов ҳамда М.Акбаровлар иштирок этишмаяпти. Шоҳназар келгуси фаолиятини яқин хориж – Қозоғистон чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Алишер ҳамда Миртўра эса олий лига клубларида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Бугун эрталабдан “Металлург”футболчилари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт масканида кўрикдан ўтишмоқда. Кунниг иккинчи ярмида эса футболчилар Чирчиқ шаҳрига йўл олишади ҳамда иккинчи йиғинни бошлашади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика