"Металлург" қишда трансферга қўйган футболчи Черногория клубига ўтди
11 фев 2025 10:10
Новости
"Металлург" қишда трансферга қўйган футболчи Черногория клубига ўтди
Тўп тепар фаолиятини ўз юртида давом эттиради.
Жорий мавсумда Суперлигада иштирок этмасликка қарор қилган “Металлург” черногориялик ҳужумчи Балса Секулични трансферга қўйган эди. Transfermarkt маълумотларига кўра, форвард эркин агент сифатида Черногориянинг "ФК Морнар Бар" жамоасига ўтди.
Маълумот учун, Секулич бекободликлар таркибига 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. Футболчи Суперлигада 9 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Transfermarkt портали уни 175 минг еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии