RU

Последние новости

09:10Ўтган мавсумни Словакияда ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи "Каттақўрғон"да  1 08:35Каррагер: "У — мураббийнинг ишдан кетишидаги асосий сабаб. Туннелда йиғлашни бошлама"  4 08:10Юрген Клопп "Реал"ни қабул қилса, трансфер сиёсатида тўлиқ ваколат талаб қилади  2 07:39Эржан Токотаев фаолиятини Қирғизистонда давом эттиради  1 03:00Мундиал тарихи. Омадли турклар, 64 соат учган корейслар, қўзғолон бошлаган мағлубият ҳамда допинг қабул қилган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:51Франция. ПСЖ кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  1 02:44А Серия. 0:2дан 6:2 - "Интер" пешқадамликни сақлаб қолди  3 01:50"Наполи" футболчисини "Ноттингем"га ижарага берди  1 01:25Артета: "МЮ қарши ҳужумларда "қотил"  1 00:50"Арсенал" "Атлетико"га бир неча таклиф жўнатди  2 00:31Нани "Актобе"да қанча маош олади?  8 00:10"Ливерпуль" футболчиси "Тоттенхэм"га ўтишга яқин  2 23:49"Барселона" Ферминнинг агентлари билан музокаралар ўтказди  2 23:30Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Сербия жамоасига мағлуб бўлди  3 23:17"Арсенал" футболчисини "Марсель"га ижарага берди  1

"Металлург" қаерга кетяпти? Новости

"Металлург" қаерга кетяпти?

Суперлиганинг 20-турида Жиззахда меҳмон бўлган бекободликлар бошлари эгик ҳолда ортга қайтишга мажбур бўлишди.

Шу тариқа "Металлург" мавсумдаги 13-мағлубиятини қабул қилиб олди ва бу борада барчадан ўзиб кетди ("Сурхон" билан бирга). Бу йилги Бекобод клубини таниб бўлмаяпти. Жамоа айни пайтда 19 очко билан мусобақа жадвалида 10-бўлиб турибди. Хавфли ҳудуд билан орадаги тафовут атиги 3 очко. 

Эътибор қилинг, "Металлург" сўнгги 9 ўйинда 27 очколик имкониятдан атиги 3 очко тўплади. Жамоа охирги 3 ойда 4 та гол урди, холос. 

Турнир жадвалида "Металлург"дан ортда қолаётган 4 клубнинг ("Машъал", "Андижон", "Сурхон", "Турон") барчаси охирги 9 турда нисбатан яхшироқ натижа қайд этди. Бу даврда Суперлигадаги энг ёмон клуб айнан "Металлург" бўлиб турибди. Агар Жасур Абдураимов ўз шогирдларини зудлик билан ўзгартирмаса, жамоа Про лига сари дадил одимламоқда. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса, "Металлург" 1 турдан кейин аутсайдарлар зонасига тушиб қолади.

Ўтган йилги мавсумга эътибор қаратамиз. 2020 йилнинг 20-туридан кейин Андрей Шипилов жамоаси ҳисобида 32 очко бор эди (ҳозиргидан 13 очко кўпроқ). Жамоа 6-ўринда бўлиб, хавфли ҳудуддан 20 очко олдинда бўлгани ҳолда элитада қолишни кафолатлаб бўлганди.

Юқорида "Металлург" Про лигага тушиш учун даъвогарлардан бири, дейилди. Жамоанинг бўлажак рақиблари ҳақидаги маълумот жамоа мухлисларининг бу борадаги хавотирини янада кучайтирса керак.

21-тур. "Металлург" — "Локомотив" (8-ўрин)

22-тур. "Насаф" (6-ўрин) — "Металлург"

23-тур. "Металлург" — АГМК (3-ўрин)

24-тур. "Навбаҳор" (6-ўрин) — "Металлург"

25-тур. "Металлург" — "Турон" (14-ўрин)

26-тур. "Қизилқум" (7-ўрин)  — "Металлург"

Хуллас, Бекобод жамоасида аҳвол оғир. Юқоридаги саволларга эса мавсум охирида жавоб топишимиз мумкин.

"Сурхон"га битта "зарб" етади

Автор :
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика