RU

Последние новости

17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  2 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  10 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  2 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  2 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  2 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  12 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  18 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1

"Металлург” ПФКда маънавият соати бўлиб ўтди Новости

"Металлург” ПФКда маънавият соати бўлиб ўтди

Теги :  Металлург
Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзоалари душанба кунидан эътиборан Қибрай ўқув-машғулот масканида Суперлиганинг 5-туридан ўрин эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборди.

Ҳар куни икки маҳалдан назарий ва амалий машғулотлар олиб бориляпти. Футболчиларнинг кайфияти аъло, шу боисдан кейинги учрашувга ҳам тайёргарлик кўнгилдагидек ўтмоқда.

Жамоада жароҳат олган ўйинчилар бор. улар жамоа шифокорининг назорати остида индивидуал тарзда шуғулланишяпти. Умумий олганда эса мураббийлар штаби ўйинчиларнинг руҳий ва функционал тайёргарлигидан қониқиш ҳосил қилишяпти.

Кеча эрталаб жисмоний тайёргарликни тиклаш, тўп билан ишлаш машқларига эътибор қаратилди. Куннинг иккинчи ярмида Қибрай ЎММ маънавият хонасида Маърифат соати ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 март куни қабул қилинган "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижроси бўйича “Металлург” жамоаси бош мураббийи Андрей Шипилов маърузаси тингланди.

Андрей Сергеевич ўз маърузасида мазкур қарорнинг мамлакатимизда миллионлар ўйини ривожи ҳамда оммавийлигини оширишдаги муҳим аҳамияти, футбол клублари, болалар футбол мактаблари, академиялар инфратузилмасини мустаҳкамлаш, уларга қўшимча қулайликлар яратиб бериш борасидаги ўрни, нуфузи ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Мамлакатимиз Президенти томонидан кўрсатилаётган рағбатга муносиб бўлиш, “Металлург” ПФК ҳам юрт футболи равнақида четда қолмасдан, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши шартлиги, миллий чемпионатда ижобий иштироки орқали минглаб, миллионлаб мухлислар қалбини қувончга тўлдириш, халқаро майдонларга чиқиш йўлида ҳар бир мутахассис, мураббий ҳамда футболчида устувор мақсад бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Маърифат соатида иштирок этган жамоа мураббийлари Алишер Аҳмедов, Февзи Давлетовлар ҳам Ўзбекистонда спортга, хусусан, унинг энг оммавий тури – футболни ривожлантиришга Давлат, Ҳукумат миқёсида катта эътибор берилаётганлигини мамнуният билан қайд этишди. Бу каби эътибор, яратилаётган шарт-шароитларга яраша юқори натижалар сари дадил одимлаш, юрт шаънини ҳамиша муносиб ҳимоя этиш футболчиларнинг бош мақсади эканлигини доимо ёдда тутишларини айтиб ўтишди.

Якунда жамоа раҳбарияти, бу каби маърифат соатларини тез-тез ўтказиб турилишини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика