"Металлург” назорат учрашувида "Бунёдкор"га ютқазди
10 июн 2017 00:15
Новости
"Металлург” назорат учрашувида "Бунёдкор"га ютқазди
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам хавфли вазиятлар яратишган бўлишса-да, улардан фойдалана олишмади. Бунда ҳимоячилар ва дарвозабонларнинг хизмати катта бўлди.
Ўйиннинг иккинчи таймида “Металлург” устозлари таркибни тўлиқ ўзгартирди. Амалда заҳирада қолиб кетаётган ва ёшлар таркиби аъзоларидан ташкил топган таркиб ташаббусни майдон эгаларига тўлиқ бериб қўйди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Вадим Чемиртан бошлаб берган голлар шоусини “Бунёдкор”нинг ёшлар таркиби вакиллари давом эттиришди. Иккинчи голни Миржаҳон Мирахматов ўйиндан, учинчи голни Фаррух Икромов пенальтидан киритди. Агарда Зафар Сафаев яна бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолмаганида, ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олган бўларди.
“Металлург” (1-тайм): С.Султонов, Д.Каримқулов, Ҳ.Ҳошимов, Д.Одилов, М.Сулаймонов, И.Исоқжонов, М.Тошматов, Ж.Абдумўминов, А.Нўъмонов, А.Зиёвуддинов, З.Абдуллаев.
“Металлург” (2-тайм): З.Сафаев, Ж.Аҳмедов, В.Магеррамов, А.Тошқўзиев, М.Қаҳрамонов, К.Копадзе, Ф.Намозов, У.Раҳимов, С.Қодирқулов, Д.Исмоилов, Т.Усмонов.
"Бунёдкор": Д.Ҳамроев, А.Комилов, Д.Мичич, Ж.Мирабдуллаев, Х.Ғиёсов, Ж.Иброҳимов, М.Қосимов, С.Азимов, Н.Тўхтасинов, Ш.Нурматов, В.Чемиртан.
"Металлург" матбуот хизмати

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии