“Металлург” – “Навбаҳор” учрашувида қанот ҳакамлари ўзгарди
28 фев 2018 20:43
Новости
“Металлург” – “Навбаҳор” учрашувида қанот ҳакамлари ўзгарди
1-тур доирасидаги “Металлург” – “Навбаҳор” учрашувида қанот ҳаками вазифасини бажарувчи Т.Гайнулин ва А.Цапенко ўрнига Р.Нўъмонов ҳамда Д.Сайлавов алмаштирилди.
Сабаби, мазкур учрашув 2 мартга белгиланган вақтда унда хизмат қилувчи ҳакамлар гуруҳи эълон қилинганди. Ўйин бекободликларнинг илтимосига кўра 2 мартдан 4 мартга кўчирилди. Т.Гайнулин ва А.Цапенко эса 4 март куни эрталаб Малайзияда ташкиллаштириладиган ҳакамлар семинарида иштирок этиш учун жўнаб кетишлари лозим. Шу муносабат билан Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мутахассислари томонидан ҳакамлар алмаштирилди.
“Металлург” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар: В.Серазитдинов (Тошкент), Р.Нўъмонов (Тошкент), Д.Сайлавов (Тошкент), Р.Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент).
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии