“Металлург” машғулотларни Тошкентда ўтказмоқда
26 янв 2022 09:00
Новости
“Металлург” машғулотларни Тошкентда ўтказмоқда
Бекободнинг “Металлург” жамоаси машғулотларнинг иккинчи босқичини Тошкентда бошлади.
Жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби 24 октябрь санасида пойтахтга келиб, меҳмонхонага жойлашишди. Шу куннинг ўзидаёқ машғулотлар бошлаб юборилди.
Луисма Эрнандес бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар куни футболчиларнинг жисмоний тайёргарликни тиклаш, тўп билан ишлаш, ўйинчиларнинг майдонда бир-бирларини тушиниш жараёнларини шакллантиришга катта эътибор қаратмоқда. Тошкеyтдаги йиғин 1 февраль санасига қадар давом этади. Машғулотлардан ташқари назорат учрашуви ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Пойтахтдаги йиғин якунлангач, “Металлург” жамоаси 3 февраль санасида Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади ва тайёргарликнинг учинчи босқичи хорижда давом эттирилади.






Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии