“Металлург” иштирокидаги ўйинда бугун ҳам 2:1 қайд этиладими?
10 авг 2013 11:25
Новости


“Металлург” иштирокидаги ўйинда бугун ҳам 2:1 қайд этиладими?
Бекободнинг “Металлург” жамоаси олий лигадаги ўзига хос клублардан бири ҳисобланади.
Жамоа кўп ҳолларда ўртамиёналар қаторида юриши билан ном қозонган. Бу йилги олий лигани кузатар эканмиз, “Металлург” иштирокидаги баҳсларда жуда қизиқ вазиятга дуч келяпмиз. Яъни, “Металлург” ўйнаган 14та ўйиндан нақд еттитасида 2:1 ҳисоби қайд этилган. Энг қизиғи, олий лиганинг охирги учта турида ҳам “Металлург” иштирокидаги баҳс 2:1 ҳисобида тугади. Бугун бу жамоа сафарда “Бухоро” меҳмони бўлади. Бекободда кечган учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бугун эса “Бухоро”нинг ўз майдонида тўп суришини инобатга оладиган бўлсак, ғалабага бўлган имконият мезбонларда юқори эканлиги тахмин қилинмоқда. Ким билади дейсиз, балки бугунги учрашувда ҳам яна 2:1 ҳисоби қайд этилар.
“Металлург” иштирокидаги 2:1 лар:
“Локомотив” - “Металлург” - 2:1
“Металлург” - “Сўғдиёна” - 2:1
“Гулистон” - “Металлург” - 2:1
“Металлург” - “Олмалиқ” - 2:1
“Металлург” - “Бухоро” - 2:1
“Навбаҳор” - “Металлург” - 2:1
“Металлург” - “Навбаҳор” - 2:1
“Металлург” иштирокидаги 2:1 лар:
“Локомотив” - “Металлург” - 2:1
“Металлург” - “Сўғдиёна” - 2:1
“Гулистон” - “Металлург” - 2:1
“Металлург” - “Олмалиқ” - 2:1
“Металлург” - “Бухоро” - 2:1
“Навбаҳор” - “Металлург” - 2:1
“Металлург” - “Навбаҳор” - 2:1

Комментарии