RU

Последние новости

00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  12 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4

"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Новости

"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Россиялик экспертимиз барча баҳсли вазиятларни кўриб чиқди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) ва унинг ҳакамлар жамоаси Суперлиганинг 16-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

 

❌ "Нефтчи" - "Бунёдкор"

Фикримча, ҳакам сариқ карточка кўрсатиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдириб, нотўғри йўл тутган. ВАР вазиятга тўғри аралашди, ҳакам "Нефтчи" жамоаси ўйинчисига жиддий қоидабузарлик учун қизил карточка кўрсатиши лозим эди. У рақиб томон оёғини баланд кўтариб, оёқ кафтини қайириб, бутсасининг таг қисмини қурол сифатида ишлатди ва "Бунёдкор" ўйинчиси тезликда дарвоза томон ҳаракатланаётганда унинг тизза қисмига тегиб кетди. Бу жиддий қоидабузарлик бўлиб, жароҳат етказиш хавфини туғдиради.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Навбаҳор"

Гол тўғри ҳолатда бекор қилинди: "Динамо" ўйинчиси пас узатилган пайтда ҳимоячилардан кўра дарвоза чизиғига яқинроқда жойлашганди. Таъкидлаш жоизки, ҳакам ёрдамчиси тўғри йўл тутиб, ҳужумни давом эттиришга имкон берди ва эпизод якунлангач, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этиш ҳақида қарор чиқарди.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Навбаҳор"

Ҳакамнинг "Навбаҳор" фойдасига пенальти белгилаши ва "Динамо" ўйинчисига сариқ карточка кўрсатишини тўғри қарор деб ҳисоблайман, ВАР ҳам ўринли аралашган. Ҳимояланаётган тараф аъзоси аниқ-равшан ҳолатда қўллари билан рақибини ушлаб қолган, ўша вазиятда тўп улар турган ҳудуд томон ҳаракатланаётганди. Бу қисқа муддатли эмас, балки узоқ давом этган "тўхтатиш" бўлиб, бунда икки томонлама кураш мавжуд эмас. "Динамо" жамоаси ўйинчиси атайин орқа тарафдан рақибини ушлаб қолган. Якуний қарор тўғри қабул қилинган.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Динамо" - "Навбаҳор"

Ҳакамнинг "Динамо" фойдасига пенальти белгилаш қарорини қўллаб-қувватлайман. Бироқ, менимча, ВАР бу вазиятга аралашмаслиги керак эди. Ҳакамнинг идеал жойлашувини алоҳида таъкидлаш лозим - у эпизодни аниқ-равшан кўрди. "Навбаҳор" ҳимоячиси рақибнинг ҳаракат йўналишини орқадан айланиб ўтиб, қўлларини ишлатди ва шу билан унинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилди. Тўғри, тўқнашу (контакт) минимал кўринишга эга, аммо вазиятда оёқ билан ҳам озгина тегиш бўлиши мумкин. "Динамо" ўйинчиси позиция учун курашда устунликка эришиб, олдинга ҳаракатланган. Орқадаги ҳимоячи эса унинг қўлини чирмаб, бироз орқага тортади ва шу билан ҳужумчининг мувозанатини бузиб, тезлигини пасайтирган.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Шўртан" - "Хоразм"

Эпизодда "Хоразм" ҳимоячисининг оёғи офсайд чизиғида қолгани сабабли, "Шўртан" ҳужумчиси тўғри ҳолатдан югуриб чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Ҳакам ёрдамчисининг ўйиндан ташқари ҳолатни белгиламаслик ҳақидаги яхши ва жасур қарорини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Сурхон" - "Қизилқум"

ВАРнинг қарори ўғри, энг муҳими, бош ҳакамга вазият жуда яхши кўрсатиб берилди. "Сурхон" ҳимоячиси оёғини ҳужумчи оёғининг ён томонига ташлаган, аммо улар орасида ҳеч қандай тўқнашув мавжуд эмас. "Қизилқум" ўйинчиси ҳакамни алдашга уринмоқда, шу боис, бу ҳолат симуляция ҳисобланади. Пенальти тўғри бекор қилинди, ҳужумчига эса сариқ карточка кўрсатилиши керак эди.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Сурхон" - "Қизилқум"

Бу ҳолатда эса "Қизилқум" фойдасига пенальти белгиланиши лозим эди. "Сурхон" ҳимоячисининг қўли гавдасидан узоқлашган ҳолда, тана майдонини кенгайтирган, шунингдек, тўп томон ҳаракат ҳам бўлган. Зарба берилгач, тўп қўлга тегиб, тезлиги пасайган ва учиш йўналиши ўзгарган. ВАР вазиятга тўғри аралашган, бироқ бош ҳакам негадир пенальти белгиламасликка қарор қилган.

БАҲСЛИ ВАЗИЯТНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Шу тариқа, Суперлиганинг 16-тур ўйинларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишган.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика