"Металлург" футболчиси "Навбаҳор"да
11 янв 2018 13:43
Новости
"Металлург" футболчиси "Навбаҳор"да
Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган "Навбаҳор" сафига бугун Аюбхон Нўъмонов қўшилди.
Клуб матбуот хизмати “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга таяниб хабар берди. Асли Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган Нўъмонов 2015-2017 йилги мавсумлар давомида Бекободнинг “Металлург” клубида сафида тўп суриб, мутахассис ва мураббийларнинг эътирофига сазовор бўла олди. 1991 йилнинг 22 июль санасида туғилган ярим ҳимоячи “Навбаҳор” сафида ҳам ишончли ўйин кўрсатишига ишонч билдирилмоқда.
Бугун олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Навбаҳор” Тошкент йиғинидаги дастлабки назорат учрашувини “Оқ-тепа” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув соат 15.00да “Оқ-тепа” ўйингоҳида бошланади. Эрталабки машғулотларда иштирок этган жамоа аъзолари айни пайтда назорат ўйинига тайёргарлик кўришмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Комментарии