RU

Последние новости

22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  5 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  3 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  5 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  2 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  8 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  2 19:10"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"  9 18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  2 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  26 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   3 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  9 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  8

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан кейинги мураббийлар фикрлари Новости

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан кейинги мураббийлар фикрлари

"Металлург" - "Бухоро" ўйинидан сўнг иккала жамоа устозлари ўз фикрларини билдиришди.

 Жамшид Саидов, “Бухоро” ФК бош мураббийи: - “Бухоро” учун ортга чекинишга йўл йўқ. Биз ҳар битта ўйинимизга охирги учрашувимиз сингари майдонга тушаяпмиз ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашаяпмиз. Олдинги турда “Навбаҳор”га қарши учрашувда шогирдларим 7-8 та юз фоизлик голлик имкониятларни кўкка совуришганди. Бекободда ҳам ўйин қийин бўлишини билиб келгандик. Аммо бу ерда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланганлигимиз учун Яратганга шукур қиламан. Олий лигада жон сақлаб қолиш умиди яна ошди. Тўғри, барча масала Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўзаро ўйинда ҳал бўлиши кутилмоқда. Лекин бу футбол. Олдинда иккита ўйин турибди. Эҳтимол ҳаммаси бизнинг фойдамизга ўзгариб кетар. Буни жудаям ҳоҳлаган бўлардик.
 
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: Жамоамиз омадсизлик гирдобидан чиқиб кетолмаяпти. Ўтган турдаги аламли мағлубиятдан кейин бугун ўйинчиларнинг оёғига оғир тош боғлаб қўйилгандек ҳаракат қилишди. Учрашув бошидаёқ гол ўтказиб юборганлигимиз эса ишимизни янада оғирлаштирди. Катта куч сарфлаб, устунликни ўз томонимизга оғдириб олгандик. Ҳисобни тенглаштирдик ҳам. Лекин иккинчи таймда яна бир қатор яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Оқибатда сен гол урмасанг, сенга уришади деган ибора яна ўз исботини топди. Ҳали яна иккита тур бор. Ҳеч бўлмаса ҳозирги мавқеимизни сақлаб қолиш учун курашишимиз лозим.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика