"Металлург" бош мураббийи ҳакамларни ёмонлагани учун жарима тўлайди
18 сен 2024 14:49
Новости
"Металлург" бош мураббийи ҳакамларни ёмонлагани учун жарима тўлайди
Суперлига 18-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Металлург" учрашуви якунланганидан кейин билдирган фикри учун меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский жаримага тортилади.
"Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 23.11-бандида бош мураббий ҳакамлик юзасидан эътироз билдирса ва айни вақтда клуб шу боб бўйича белгиланган тартибда расмий шикоят киритмаса, бош мураббий тегишли қўмита қарори билан жазоланиши белгиланган. "Олимпик" билан ўйин якунида (1:1) Колосовский ҳакамларни фоллар фақат бир томон учун берилганида айблаб, уларнинг хатти-ҳаракатларини расвогарчилик дея баҳолади. Бироқ учрашув қайдномасида аниқ вазиятлар ва дақиқалар бўйича эътирозлар кўрсатилмади.
Лига мутахассис ишини Тартиб-интизом қўмитасига оширади ва унинг аъзоларидан регламент асосида мураббийга нисбатан жарима интизом чораси қўллашни сўрайди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии