RU

Последние новости

16:35"Сассуоло" — "Кальяри" 0:0 (Матнли трансляция)  9 16:15РПЛ. Раҳмоналиев ва Ашурматов ҳаракат қиладиган "Рубин" Москвада "Спартак" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  2 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   9 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  9 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  38 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

"Металлург" билан амалдаги шартномаси, жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни, мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қилаётгани ҳақида - ёш ҳужумчи Асилбек Қаюмов билан суҳбат Новости

"Металлург" билан амалдаги шартномаси, жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни, мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қилаётгани ҳақида - ёш ҳужумчи Асилбек Қаюмов билан суҳбат

2022 йилги мавсумни Бекободнинг "Металлург" клуби сафида ўтказган ёш ҳужумчи Асилбек Қаюмов билан сайтимиз мухбири интервью ташкиллади.

- Асилбек, ортда қолган мавсум сиз учун қандай ўтди?

- Жароҳат туфайли мавсумни иккинчи қисмидан бошлаб футболга қайтдим. Ёзги танаффус вақтида менга "Металлург" клубидан чорлов бўлди ва жамоа сафига қўшилдим. Клуб мураббийлари менга U-21 жамоасида имконият беришди. Илк ўйиндаёқ гол киритганим менга қўшимча куч берди. Янги жамоа, янги муҳитга мослашиб кетиш жараёни қийин кечмади, жуда тез киришиб кетдим. “Металлург" (U-21) жамоаси билан мавсумни 4-ўринда якунладик. Мен майдонга тушган барча ўйинларимда жамоа учун боримни бериб ҳаракат қилдим. Айнан ёшлар жамоасидаги ўйинлар жароҳатдан сўнг тикланиб олишимга катта хизмат қилди.

- Сиз мавсумнинг бир қисмини жароҳат билан ўтказдингиз. Даволаниш ва катта футболга қайтиш. Бу жараёнлар қандай кечди?

- Жароҳатдан сўнг даволаниш, тикланиш жараёни осон кечмади. Биласизми, хатто оғриқ нима сабабдан келиб чиқаётганини аниқлаш учун кўп вақт кетиб қолди. 5-6 ой давомида мендаги жароҳатнинг асл сабаби маълум бўлди. Шундан сўнг 15 кун даволаниш курсларини олдим ва машғулотларга қайтдим. Менинг холатимни тўғри тушунган "Металлург" клуби раҳбариятига ва мураббийлар штабига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар менга тўғри йўл кўрсатишди ва шу орқали катта футболга қайтдим. 

Ортда қолган тикланиш даври давомида ота-онам ва яқинларимнинг менга бўлган ишончини янада кўпроқ ҳис қилдим. Уларнинг ишончлари менга далда бўлди. Ҳозир янги мавсумни сабрсизлик билан кутяпман. Насиб бўлса янги мавсумда "Металлург"нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

- Мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қилаяпсиз?

- Бу йилги жаҳон чемпионати назаримда аввалгиларидан ҳам қизиқарли ўтаяпти. Мен ушбу мундиалда Англия терма жамоасига мухлислик қилдим. 

- Собиқ жамоангиз "Турон" жорий мавсум якунларига кўра Суперлига йўлланмани қўлга киритди. Янги мавсумда Яйпан клубидан қандай натижаларни кутаяпсиз?

- "Турон" учун жуда ҳам хурсанд бўлдим. Улар ўз олдидаги вазифани қийинчилик билан бўлса ҳам уддалашди. Клубда футбол учун яратилган шароит аъло даражада. Мен буларнинг барчасини яқиндан биламан. "Турон" профессионал клуб сифатида мени катта футболга олиб кирган. Яйпанда 4 йил давомида ўйнадим ва ўз уйимдек бўлиб қолган. "Турон"га янги мавсумда омад тилайман ва совринли ўринларни қўлга киритишларига тилакдошман.

- "Металлург" билан қанча муддатлик келишув шартномаси имзолагансиз?

- Клуб билан бир ярим йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзолаганмиз.

- Янги мавсумда ўз олдингизга қўйган мақсадларингиз қандай?

- Янги мавсумда бажаришим лозим бўлган кўплар мақсадларим бор. Насиб бўлса Суперлига ўйинларида майдонга тушиб жамоамиз ғалабаси учун голлар урмоқчиман. Менга ишонган яқинларим ва клубимиз мураббийларининг ишончларини оқлашни мақсад қилганман. 

- Сизнингча, ҳозирда ўзбек футболида энг кучли ҳужумчи ким?

- Ҳозир Ўзбекистон миллий чемпионатларида кўплаб номлар, иқтидорли ва маҳоратли ҳужумчилар бор. Мен бу борада Темурхўжа Абдухолиқовни кўрсатган бўлардим, ундан ўрганса бўладиган жиҳатлар кўп.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика