RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Суперлига. "Металлург" "Андижон" устидан ишончли ғалабага эришди Новости

Суперлига. "Металлург" "Андижон" устидан ишончли ғалабага эришди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Металлург" – "Андижон" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

20-тур

"Металлург" – "Андижон" 2:0  
27 сентябрь 2023 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Шоҳруҳ Йўлдошев, Жасур Рустамов, Сардор Исматуллаев.
VAR: Найим Қосимов
АVAR: Никита Афиногенов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Диёр Хотамқулов.

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев 34', Далер Шарипов 69'

"Металлург":
87.Акмал Ортиқов, 3.Даниал Маҳини, 4.Керим Палич, 8.Искандар Шайкулов (23.Беҳруз Шодмонов, 81), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Сардор Абдураимов, 17.Ризо Яздандўст, 19.Эргаш Исмоилов (24.Рўзибой Файзуллаев, 90+3), 77.Шаҳзод Убайдуллаев (20.Далер Шарипов, 61), 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Захира: 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Дамир Темиров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 70.Алишер Хайруллаев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 9.Леван Арвеладзе (19.Суҳроб Бердиев, 58), 13.Сардор Азимов (94.Армин Бошняк, 58), 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин (28.Исломбек Маматказин, 71), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 66.Илҳомжон Алижонов (14.Абдураҳмон Комилов, 71), 99.Рубен Хебай (22.Шаҳбоз Эркинов, 58).
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 4.Дилшоджон Комилов, 10.Илҳомжон Абдуғаниев, 11.Сардор Абдунабиев.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Комилов (72), Суҳроб Бердиев (79).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+3. "Металлург"да ўзгариш: Эргаш Исмоилов ўрнига Рўзибой Файзуллаев баҳсни тугатиб қўяди.  

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди. 

86. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров VAR фикрини тинглади. Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этади. 

85. Владимир Бубанья тўп Забиҳилло Ўринбоевнинг қўлига тегди дея эътироз билдирмоқда. Ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди. 

81. "Металлург"да ўзгариш: Искандар Шайкулов ўрнига Беҳруз Шодмонов майдонга тушди. 

79. Суҳроб Бердиев Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун сариқ карточка олди. 

75. "Андижон" ҳужум қилишга шошмоқда ва ҳисобни қисқартириш ҳаракатида. 

72. Абдураҳмон Комилов ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

71. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Илҳом Алижонов ўрнига Абдураҳмон Комилов, Ильдар Маматказин ўрнига Исломбек Маматказин ўйинни давом эттиради. 

69. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Далер Шарипов ҳисобни оширди – 2:0! У андижонликлар ҳимоясидаги пала-партишликлардан сўнг дарвозага йўл топди. 

67. Зарба! Соҳибжоновнинг зарбасидан кейин Акмал Ортиқов тўпни эгаллаб олди. 

65. Зарбаааа! Уууух! Бошнякнинг зарбасини ҳимоячи Алиқулов чизиқ устидан қайтариб қолди! Даҳшат! 

61. "Металлург"да алмаштириш: Шаҳзод Убайдуллаев ўрнига Далер Шарипов ўйинга қўшилди. 

58. "Андижон"да 3 та ўзгариш: Сардор Азимов ўрнига Армин Бошняк, Леван Арвеладзе ўрнига Суҳроб Бердиев, Рубен Хебай ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга туширилди. 

52. Рубен Хебайнинг қулай узатмасидан кейин Сардор Азимов тўпга етиб бора олмади ва "Металлург" вакили тўпга эга чиқди. 

51. Аброр Тошқўзиевнинг қанотдан оширган тўпи ичкарига қадар етиб бормади, жараёнга андижонликлар ҳимоячиси халақит қилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Иккинчи тайм олдидан "Андижон" дарвозаси тўри тартибга келтирилмоқда.  

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

39. Ўйин даражаси анча кўтарилди ва жамоалар муросасиз кураш таклиф этишмоқда. 

34. ГОЛ! Шаҳзод Убайдуллаев ҳимоячининг хатосидан сўнг Игорь Литовкани ожиз қолдирди – 1:0! 

30. "Металлург"нинг ҳужумлари тобора хавфли кўриниш олмоқда.

27. Зарба! Забиҳилло Ўринбоевнинг бош билан берган зарбасидан сўнг Игорь Литовка тўпни илиб олди. 

25. Зарбааа! Бу гал Сардор Абдураимов дарвозани нишонга олишга уринди, тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

24. Зарбаааа! Забиҳилло Ўринбоевнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди.    

21. Ўйин темпи унчалик юқори эмас. Жамоалар навбатма-навбат тўпни йўқотишмоқда.  

15. Фарҳоджон Соҳибжонов ҳужум чоғида Муҳаммадали Алиқуловни йиқитди. 

14. Муҳаммадали Алиқулов қанотда Рубен Хебайга нисбатан қўполлик ишлатди. 

10. Зарбааа! Эргаш Исмоиловнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

8. "Металлург" фаолликни оширди ва футболчилар ўзаро паслашиб туришибди. 

5. "Андижон" ҳужум уюштирмоқда, "Металлург" эса ҳимояланиш билан банд.

4. Ҳозирча рақиблар бир-бирларини ўрганишмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика