RU

Последние новости

15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  3 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  4 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  9 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  5 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  2 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  3 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  26 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  6 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11

"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман" Новости

"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг мезбон жамоа спорт директори Рустамбек Қурбонбоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Февзи Ризаевич номидан узр сўраб қўяман. Бош мураббийимиз бетоблиги туфайли матбуот анжуманида иштирок эта олмайдилар. Осон ўйин бўлмаслигини билар эдик. "Сўғдиёна"ни ҳам яхши ўрганиб чиққан эдик. Бугун энг яхши ўйинимизни ўтказганимиз йўқ, лекин шунга қарамай ғалаба қозондик" - деди Рустамбек Қурбонбоев бугунги баҳс ҳақида.

- Абдуғафур Ҳайдаров қишдаги йиғинларда иштирок этмади. Ҳайдаровнинг ўйини чиқмаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Футболчи ўзининг энг яхши спорт ҳолатида эмас эканлигини кўриб турибсиз. Ҳайдаров ўша вақтда ёшлар терма жамоаси сафида эди ва ўшанда тиззасидан жароҳат олган эди. Жароҳат туфайли машғулотларда иштирок эта олмади. У жароҳатидан жарроҳлик амалиётисиз фориғ бўла олди. Ҳайдаров билан индивидуал тарзда ҳам ишланмоқда. Ҳужум чизиғида иккита футболчимиз бор холос. Абдуғафур ўтган мавсумдаги спорт формасига тезроқ қайтиб олишига тилакдошмиз. Биз сўнгги йилларда кўп ёш футболчиларга имконият беряпмиз.

- Футболда барчаси табиий йўл билан бўлиши керак. Масалан, Абдуғафурга ЦСКА қизиқяпти деган хабарлар тарқалгани учун уни асосий таркибга қўйиб ўйнатишимиз ҳам нотўғри бўлади. Биз унга имкон қадар ёрдам бермоқчимиз.

- Февзи Ризаевич ўйин давомида ўрнидан турмайди ва захира ўриндиғида ўтираверади. Жаҳон футболида эса мураббийлар бундай қилишмайди. Бунга сабаб нима?

- Бош мураббийимизнинг соғлиғи билан муаммолари бор. Мен кўпроқ ҳимоячиларга кўрсатма бераман. Февзи Ризаевич эса ўйинни кўпроқ томоша қилади. 90 дақиқа давомида майдон четидан туриш ҳар доим ҳам тўғри қарор эмас. Мураббий ўз маслаҳатини футболчига етказгунча майдондаги вазият ўзгариб кетади.

- Жамоада молиявий муаммолар кузатилмаяптими?

- Бизда бундай катта муаммолар йўқ.

- Қийин учрашувларда "Сурхон" ғалаба қозонмоқда. Бугун жамоа 6 нафар ҳимоячи билан ҳаракатланди. Бунинг сабаби нимада?

- Таркибда жароҳат олган ва шамоллаган йигитлар бор эди. Шу факторлар бунга таъсир қилди. Биз майдонда 4 нафар ҳимоячи билан ҳаракатландик. Биз рақиб ўйинини ўрганиб чиққандик. Бугун омадимиз келди ва ғалаба қозондик.

- "Сурхон" "Сўғдиёна"га қарши кечган сўнгги 6 учрашувда мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бундай ғалабаларнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Кимдир кимгадир қулай рақиб деб айтишади, аммо бундай фикрларга қўшилмайман. "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб келаётганимизга сабаб яхши тайёргарлигимизда бўлса керак. Жиззах жамоасига қарши кечган баҳсларда яхши ўйин намойиш этган бўлсак керак. "Сурхон" жамоасига қулай рақибнинг ўзи йўқ. "Сўғдиёна" энг жиддий рақибларимиздан бири. Бу биз учун омадли статистика экан.

- Ўзбекистон Кубогидаги сўнгги баҳсга мураббийлар яхши тайёргарлик кўришмадими ёки футболчилар ўйнашни хоҳлашмадими?

- Икки фикри ҳам нотўғри. Барчада иштиёқ кучли эдик. Биз Кубокда финалга қадар етиб боришни мақсад қилгандик. Биз ўтган мавсумда ярим финал босқичига қадар етиб боргандик. Футболда шундай ҳодисалар рўй бериб туради. "Лочин" Университет жамоаси ҳисобланса ҳам, таркибида "Насаф" академияси тарбияланувчилари бор. Масалан, Зафар Ҳолмуродовнинг шогирдлари ушбу жамоа сафида тўп тепишмоқда. "Лочин"га қарши ўйинда ротацияга қўл ургандик, сабаби саккиз кун ичида 3та ўйин ўтказишимиз керак. Кубокни эрта тарк этганимиздан ранжидик.

- Кейинги турда "Андижон" билан тўқнаш келамиз ва ундан кейин "Нефтчи"га қарши ўйин бор. "Андижон"дек принципиал рақибга қарши ўйиндан нималар кутишимиз мумкин?

- Биз ҳар рақибга қарши энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Кейинги ўйинларда ҳам боримизни берамиз. Жорий мавсум ҳар доим ҳам мухлисларимизни хурсанд қила олмаётган бўлсак ҳам, имкон қадар яхши натижа қайд этишга интилмоқдамиз. Жамоа техник директори Нурали Нуруллаев ҳозирги кунда бетоб бўлиб қолган ва мен шу матбуот анжумани орқали унга жамоа номидан соғлиқ тилайман.

Рейтинг:    

Комментарии

+2   
17 мая 03:51:59
Ochilov Farobiddin
Ўзбекистондаги ягона ўз услубига, тактикасига эга клуб. Хақиқий жамоа ўзи шунақа бўлади
   
17 мая 10:02:52
ArsaBarsa
Ответ на комментарий пользователя ZOKIR ESHIMOV
Surxonda ham Davletovni almashtiradigan vaqt boʻldi, yaxshi xujimchi olish kerakda
Natijalari yaxshiku
   
17 мая 01:17:29
ZOKIR ESHIMOV
Surxonda ham Davletovni almashtiradigan vaqt boʻldi, yaxshi xujimchi olish kerakda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика