RU

Последние новости

19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  1 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  382 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  9 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  6 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  1 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  13 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  30 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1

Суперлига. Анча зерикарли ўтган баҳсда "Металлург" ва "Андижон" бир очкодан қўлга киритишди Новости

Суперлига. Анча зерикарли ўтган баҳсда "Металлург" ва "Андижон" бир очкодан қўлга киритишди

"Металлург" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйини якунланди.

"Металлург" - "Андижон" 0:0 LIVE
19 октябрь 2024 йил. Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси. 17:15
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Умид Раҳимжонов
ВАР: Аҳрол Рисқуллаев
АВАР: Никита Мустафин
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов
Комиссар: Феруз Ғаниев. 

"Металлург": 35.Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов, 4.Керим Палич, 5.Олександр Кучеренко, 6.Худойшукур Сатторов (8.Искандар Шайқулов, 83), 7.Асадбек Собиржонов (10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 90), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 24.Даврон Ҳошимов, 25.Шаҳзод Неъматжонов (11.Далер Шарипов, 71), 31.Марко Миличкович.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 88.Сирожиддин Қўзиев, 98.Балса Секулич, 99.Аббос Эргашбоев.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдулвоҳид Гуламов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 79), 10.Илҳомжон Абдиғаниев (18.Дамир Темиров, 59), 13.Сардор Азимов (66.Илҳомжон Алижонов, 90), 14.Абдураҳмон Комилов ( 3.Любиса Песель, 46), 15.Владимир Бубаня, 21.Илдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 71.Бектемир Абдуманнонов, 77.Рустам Турдимуродов (51.Лука Згурски, 90).

Захира: 72.Игор Литовка,19.Абинур Нуримбет, 28.Исломбек Маматказин,  99.Шаҳром Самиев.

Огоҳлантириш: 50 - Владимир Бубаня, 68 - Илдар Маматказин, 79 - Фарҳоджон Соҳибжонов, 90 - Искандар Шайқулов


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+1. Алижонов ва Згурски майдонга тушди, улар Азимов ва Турдимуродовни алиштирди

90. Убайдуллаев Собиржоновнинг ўрнига майдонга тушди

86. Азимовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

83. Шойқулов Сатторовни алиштирди

81. Далер Шариповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

80. Ҳар икки жамоага бугун ғалаба керак, бироқ ҳеч бири хавфли ҳужум ташкил қилмаяпти

79. Огоҳлантириш: Ҳозиргина майдонга тушган Фарҳод Соҳибжонов огоҳлантирилди

79. Ўзгариш: Бекмуродовнинг ўрнига Соҳибжонов майдонга тушди

71. Ўзгариш! Шаҳзод Неъматжонов ўрнини Далер Шариповга бўшатиб берди.

67. Огоҳлантириш: Маматказин қанотдан тўп билан олдинга ўтиб кетаётган рақибини кескин ҳаракат билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточкага лойиқ деб топилди. 

66. Мезбонлар Миличковичнинг зарбаси билан жавоб қайтаришди, лекин бу сафар ҳам тўп дарвоза тўрига бориб тушмади. 

64. Кутилмаганда, "Андижон" рақиб дарвозаси олдида ўта хавфли вазият яратди, бироқ Рустам Турдимуродовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

61. Забиҳулло Ўринбоевнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди

59. Меҳмонлар бош мураббийи учрашувдаги ҳолатни ўзгартириш учун захирадагиларни ташлашда давом этмоқда. Темиров Абдуғаниевни алиштирди

50. Огоҳлантириш: Владимир Бубаня огоҳлантирилди

46. Ўзгариш: Любиса Песель Комиловни алиштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+1. Бурчакдан етказиб берилган тўпга Бубаня боши билан зарба йўллади. Аммо дарвозабон тўпни икки уринишда эгаллаб олди

Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди

44. Собиржоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

42. Абдувоҳид Ғуломовнинг узоқ масофадан йўллаган хавфли зарбасини рақиб дарвозабони қайтарди

41. Абдумажидов чамаси 40 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади, дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди

31. Шиддатли бошланган учрашув анча сокинлашди. Ҳар икки жамоанинг хавфли ҳужумлари тўхтаб қолди

22. "Андижон" майдончасида тўқнашув содир бўлди, ҳакам ВАР билан бироз гаплашди ва барчаси жойида эканлигини маълум қилиб, ўйинни давом эттирди

15. Собиржоновнинг зарбасини Адҳамов қийинчилик билан бартараф этди. Учрашув анча шиддатли ўтмоқда

15. Бектемирдан супер узатма, бироқ Турдимуродовнинг боши билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

13. Мезбонлар сардоридан навбатдаги зарба. Бу сафар Адҳамов тўпни ушлаб олди

10. Абдуманноновнинг узоқдан йўллаган зарбаси секин ва ноаниқ чиқди

7. Собиржоновнинг ажойиб узатмасидан сўнг Ўринбоев боши билан зарба йўллади, тўп устунга тегмоқда

2. Абдуғаниевнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

"Металлург" жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритган "Андижон" жамоаси учун "чемпионлик каридори"ни ташкил қилиб эришди. Бу иш учун бекободликларга респект

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика