Мессининг хотини унга рекорд даражадаги шартномага қўл қўйишини тақиқлади
09 мая 2023 10:44
Новости
Мессининг хотини унга рекорд даражадаги шартномага қўл қўйишини тақиқлади
ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси келаси мавсумда фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида ҳали бир қарорга келмаган.
Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистонидан келган фойдали таклифни қабул қилишга шошилмаяпти, чунки у Европада фаолиятини давом эттирмоқчи.
Бундан ташқари, Лионелнинг рафиқаси Антонелла Рокуззо Яқин Шарққа кўчиб ўтишга қаршилик қилмоқда. Футболчининг аёли Саудия Арабистонида яшашни истамайди.
Аввалроқ Мессига Саудия клубидан рекорд таклиф тушгани ҳақида хабар берилганди.
Лионель 2021 йилнинг ёзидан буён ПСЖда ўйнамоқда. Ушбу мавсум охирида ҳужумчининг парижликлар билан шартномаси якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии