Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди
15 сен 19:59
Новости
Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди
Аргентиналик футболчи Лионель Мессининг 2004/05 йилги Panini журнали тўпламидаги коллекцион карточкаси Fanatics Collect онлайн-аукционида 1,5 миллион долларга сотилди ва рекорд қайд этилди.
Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Таъкидланишича, аввалги рекорд бразилиялик Пеленинг карточкасини сотишда кузатилган. Бунинг учун 2022 йилда 1,33 миллион доллар тўланган.
Аргентина терма жамоаси таркибида Месси ЖЧ-2022, Америка Кубоги (2021, 2024), Финалиссима (2022) ва Олимпиада (2008) ғолиби бўлган. Ҳужумчи терма жамоанинг энг яхши тўпурари ва ўйинлар сони бўйича рекордчиси ҳисобланади. Футболчи Жаҳон чемпионатларида ўтказилган ўйинлар сони бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади. 2023 йилдан бери Месси Американинг "Интер Майами" жамоасида ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Panini билан ҳамкорлик қилиши эълон қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии