Мессига "Барселона"нинг ўйини ёқмаяпти
17 апр 2017 13:49
Новости
Мессига "Барселона"нинг ўйини ёқмаяпти
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига жамоанинг ўйин сифати ёқмаяпти.
Маълумотларга кўра, аргентиналик футболчи бу ҳақда "Реал Сосьедад"га қарши ЛаЛиганинг 32-тур учрашувидан сўнг жамоадоши Луис Суаресга айтган. Каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришишди, Мессининг ўзи эса иккита гол урди ва голли пас берди.
Айни дамда кўк-анорранглилар 72 очко билан турнир жадвалининг 2-ўрнини банд этишмоқда. Улар "Реал"дан 3 очко орқада, бироқ "Қироллик клуби" захирасида яна бир ўйин мавжуд. "Барселона" ЛаЛиганинг 33-турида 23 апрель куни "Реал" меҳмони бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии