Месси ва Суарес Ла Лиганинг 18 та турида 16 та жамоадан кўп гол урди
07 янв 2019 07:55
Новости
Месси ва Суарес Ла Лиганинг 18 та турида 16 та жамоадан кўп гол урди
Месси ва Суарес кеча Ла Лиганинг 18-тур ўйинида “Хетафе” дарвозасига биттадан гол урди (2:1).
Айни дамда Месс ҳисобида 16 та, Суарес ҳисобида эса 12 та гол бор. Иккаласи эса умумий ҳисобда 28 та гол киритган. Ла Лиганинг 16 та клуби, шу жумладан, “Реал” ва “Атлетико” (26 тадан гол) ҳам Лео ва Луисдан камроқ гол киритган.
“Севиля”да 18 та турдан сўнг 31 та гол мавжуд. “Леванте”да эса 30 та. Битта кам ўйин ўтказган “Селта”да эса ҳозирда 28 та гол бор.
“Барселона” эса жорий мавсум Ла Лигада 50 та гол уриб, якка пешқадам бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии