Месси ва Неймар нима ҳақида суҳбатлашишганди? Паредес жавоб берди
18 июл 2021 01:58
Новости
Месси ва Неймар нима ҳақида суҳбатлашишганди? Паредес жавоб берди
Копа Америка финалидан сўнг, Месси ва Неймарнинг бир-бирини бағрига босгани барчанинг диққат марказида эди. Улар финалдан сўнг, кийиниш хонасига кетаверишдаги зинада суҳбатлашишгани ҳам жуда кўпчиликнинг эътиборини тортганди. Месси ва Неймарнинг ёнида бўлган Леандро Паредес ўша суҳбат нима ҳақида бўлганини сўзлаб берди.
"Биз финал ҳақида ҳам, Мессининг "Барселона"даги келажаги ҳақида ҳам гаплашмадик. Биз шунчаки ҳаёт ҳақида, оиламиз билан қандай ҳаёт кечираётганимиз ҳақида гаплашдик. Месси ва Неймар ёзги таътилни қаерда ўтказиш ҳақида суҳбатлашишди. Кейинги 45 кунги режалар ҳақида сўз борди. Финал ҳақида эса ҳеч қандай гап бўлгани йўқ. Биласизми, Лео ва Неймар шунчалик машхур юлдуз бўлишларига қарамасдан, бир-биридан камтар ва оддий йигитлардир. Шундай муҳим финалдан сўнг, бу каби мавзуларда гаплашишлари ҳам бунга исбот бўлади", -деди Леандро Паредес.


Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии