Месси ва Левандовскийдан сўнг "Huawei" Равшан Эрматов билан шартнома тузди
29 июн 2016 18:12
Новости
Месси ва Левандовскийдан сўнг "Huawei" Равшан Эрматов билан шартнома тузди
Унга кўра, "Globe Soccer Awards" соврини соҳиби, жаҳон рекордчиси компаниянинг Осиёдаги юзига айланди. Компаниянинг Тошкентдаги офисида, тақдимот ва шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Жамоанинг PR менеджери Даврон Азизов кириш сўзида, нима учун "Huawei" ўзбекистонлик реферини танлагани ҳақида айтиб ўтди.
- Равшан Эрматовни компания билан шартнома имзолагани бизни қувонтирмай қолмади. Ҳамюртимизни дунё футболида тутган ўрни катта. Шунинг учун ҳам бизнинг қароримизни изоҳлаб ўтирмаймиз. Бу икки тамонлама манфаатли шартнома бўлди.
Шундан сўнг, сўз Равшан Эрматовга берилди.
"Ассалому алайкум, "Нихау" (хитойча саломлашиш), - дея сўз бошлади ФИФА рефериси.
- Таклифингиз учун раҳмат. Таклифни ўрганиб чиқар эканман, хитойлик дўстларим билан маслаҳатлашдим. Шунда улар, 1.5 млрд аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатда "Huawei" катта ўрин тутиши ва бу тўғри қарор бўлишини такидлаб ўтишди, шунда иккиланиб ўтирмай рози бўлдим. Яна бир сабаб, компания спортнинг футбол турига бўлган эътиборини юқорилиги бўлди.
Шундан сўнг Равшан Эрматов ва "Huawei" ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шартнома имзолангач, компаниянинг директори Ван Пен энг сўнгги моделдаги телефон ва соатни эсдалик учун 5 карра Осиёнинг энг яхши ҳакамига тақдим этди.
"Равшан билан келишганимиздан хурсандмиз. Бу "Huawei" тарихидаги катта кун. Шу кунгача биз Месси, Левандовский, Санчес ва Родригес каби юлдузлар билан шартнома имзоладик. Бугунгиси айнан Сизларнинг ҳамюртларингиз бўлди. Юртингизда футболнинг ривожига муносиб улуш қўшамиз деган умиддамиз", - дейди жаноб Пен.
Комментарии