RU

Последние новости

15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  6 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  0 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   4 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1

"Месси – тарихдаги энг яхши футболчи" — Лионель Скалони Новости

"Месси – тарихдаги энг яхши футболчи" — Лионель Скалони

Аргентина терма жамоаси устози Лионель Скалони ПСЖ юлдузи Лионель Мессини тарихдаги энг зўр футболчи, дея олқишлади.

Жанубий Америка вакилини Қатардаги мундиалда жаҳон чемпиони унвони томон етаклаган Скалони "El Partizado" дастурида берган интервьюсида Аргентина футболи тарихидаги энг буюк икки футболчини солиштирди ва ўзи учун қайси бири яхшироқ эканини айтди:

"Мен учун Месси – тарихдаги энг яхшиси. Марадона буюк эди. Лекин мен Мессини ўзгача, деб ҳисоблайман".

ПСЖ футболчиси Қатардаги Жаҳон чемпионатида Аргентинани 36 йиллик танаффусдан сўнг чемпионлик совринини ўз мамлакатига қайтаришда улкан ҳисса қўшди. У финалда аввалги мундиал чемпиони Франция дарвозасига иккита гол урди ва пенальтилар сериясидаги ижросини ҳам хотиржамлик билан амалга оширди. Месси чемпионатда 7 та ўйинда ажойиб 7 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди ва турнирнинг "Олтин тўп" совринини қўлга киритди. 

Аргентинанинг бундан олдинги чемпионлиги 1986 йилда Диего Марадонанинг ажойиб ҳаракатлари туфайли қўлга киритилган эди. Шу туфайли бир неча йиллардан буён бу икки афсонани солиштирганда Марадонанинг қўли баланд келар эди. Етти карра "Олтин тўп" соҳиби бу совринга ҳам эга чиққач вазият бироз ўзгаргандек.

Месси айни вақтга қадар Скалони қўл остида 44 та ўйинда иштироқ этди ва 32 та гол урди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика