Месси, Суарес ва Неймарга бошқаларга нисбатан эртароқ таътил берилди
19 дек 2016 22:31
Новости
Месси, Суарес ва Неймарга бошқаларга нисбатан эртароқ таътил берилди
“Барселона”нинг кучли учлиги - Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар муддатидан аввал таътилга чиқди.
“Барселона” етакчилари бошқа жамоадошларидан эртароқ таътилга чиқишди. Каталонияликлар жорий мавсум ҳисобидан яна битта учрашувда майдонга тушишади.
Аниқроғи, “Барселона” Испания Кубогининг 1/16 финал босқич жавоб учрашувида “Эркулес”га қарши майдонга тушади. Бу ўйин 22 декабрь куни бўлиб ўтади.
Бу жамоаларнинг илк ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйинда ҳам бу трио майдонга тушмаганди. Луис Энрике жамоа етакчиларисиз ҳам нимчорак финал чиптаси қўлга киритилишига ишонмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии