Месси рекордчига айланди
18 апр 2021 10:30
Новости
Месси рекордчига айланди
"Барселона" форварди Лео Месси Испания Кубоги финалларида гол уриш бўйича энг юқори ўринга чиқиб олди.
Ўйинда дубль қайд этган футболчининг Испания Кубоги финалларида урган голлари сони 10тани ташкил қилди. Ушбу натижа борасида у "Атлетик" афсонаси Тельмо Саррни (9) ортда қолдира бошлади.
33 ёшли Месси "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб таркибида 771 ўйинда 665 гол урган. Фаолияти давомида 10 марта Испания чемпиони, 7 карра Испания Кубоги соҳиби, Испания Суперкубогининг 8 карра эгаси, ЕЧЛнинг 4 карра чемпиони каби яна кўплаб катта совринларни қўлга киритган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии