Месси ЖЧдаги ғалабани кимга бағишлади?
21 дек 2022 11:25
Новости
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жамоасининг Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022даги ғалабасини барча аргентиналик мухлислар, шунингдек, Диего Марадонага бағишлаганини айтди.
"Кубок аввалги Жаҳон чемпионатларида уни қўлга киритмаган ҳар бир кишига тегишли. Бу бизни осмондан қўллаб-қувватлаган Диего Марадона ва терма жамоани қўллаб-қувватлаган, натижага эмас, балки ҳаммаси режадагидек кечмаганда ҳам, хоҳишимизни ҳурмат қилиб, доимо биздан эътиборини аямаган барчага тегишли", – деди Месси.
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида Франция термасини мағлуб этди (3:3, пенальтилар бўйича – 4:2). Месси мундиалнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Аввалроқ Месси ПСЖга қачон қайтиши маълум бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии