Месси Жаҳон чемпионати, ЕЧЛ/ЕЧК ва "Олтин тўп"ни қўлга киритган тарихдаги 9-футболчи
19 дек 2022 20:55
Новости
Месси Жаҳон чемпионати, ЕЧЛ/ЕЧК ва "Олтин тўп"ни қўлга киритган тарихдаги 9-футболчи
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси жаҳон чемпионати, Чемпионлар лигаси/Чемпионлар кубоги ва “Олтин тўп”ни қўлга киритган тўққизинчи футболчига айланди.
Кеча Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Лионель Скалони шогирдлари ЖЧ-2022 финалида Францияни пенальтилар сериясида (3:3, 4:2) мағлуб этди. Бу Мессининг фаолиятидаги 42-кубоги саналади.
Бунгача Чемпионлар лигаси/Чемпионлар кубоги, жаҳон чемпионлиги ва “Олтин тўп”ни қўлга киритган атиги 8 нафар футболчи бор эди. Булар Бобби Чарлтон, Франц Беккенбауер, Герд Мюллер, Паоло Росси, Зинедин Зидан, Ривалдо, Роналдиньо ва Кака.
Месси ушбу рўйхатдан жой олган тўққизинчи футболчи бўлди.
Похожие новости
10:20
«Adidas» Аргентина терма жамоаси билан ҳамкорликнинг 50 йиллиги шарафига махсус форма тақдим этди 1
Комментарии