Месси энг ёмон сериясини такрорлади
25 окт 2020 08:35
Новости
Месси энг ёмон сериясини такрорлади
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси шанба оқшомида Ла Лига доирасида “Реал”га (1:3) қарши кечаган баҳсда рақиб дарвозасини ишғол эта олмади.
Футбол статистикаси бўйича мутахассис Педро Мартиннинг хабарига кўра, аргентиналик футболчи қаторасига олтита эл классикода гол ура олмади ва ўзининг шахсий антирекордини такрорлади.
Сўнгги марта Месси 2018 йилнинг 6 майида “Реал” дарвозасини ишғол этганди. Ўша беллашув 2:2 ҳисобида якунланган. Шндан кейин футболчи Ла Лига ва Испания кубоги доирасида “Реал”га қарши олтита беллашувда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол кирита олмади.
Педро Мартиннинг ёзишича, Месси “Реал”га қарши дастлабки 27 та беллашувда 21 та гол урган. Аммо сўнгги 17 баҳсда у атиги 5 бор мадридликлар дарвозасини гол кирита олган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Комментарии