Месси "Барселона"да ким унга энг кўп ёрдам берганини айтди
06 дек 2024 17:14
Новости
Месси "Барселона"да ким унга энг кўп ёрдам берганини айтди
- Клубнинг тарихий шахсларидан қайси бири сизга кўпроқ таъсир ўтказган?
- Ўйлашимча, бундай инсонлар икки киши. Улар турли сабаблар билан менга кучли таъсир ўтказишган ва ёрдам беришган.
Пеп, чунки у узоқ йиллар давомида менинг мураббийим бўлган ва биз биргаликда ҳатто орзу қилиш қийин бўлган муваффақиятларга эришганмиз.
Ва Роналдиньо, чунки у мени жуда яхши қабул қилган, менга асосий жамоадаги илк даврларимда жуда катта ёрдам берган.
Бундан ташқари, мен жамоадошларимдан Андрес (Иньеста) ва Хави эслашим мумкин, ҳозир "Майами"да мен билан бирга тўп тепаётган уч киши (Бускетс, Альба ва Суарес) ҳам, улар мениг дўстларим ҳамдир.
Ва албатта барчамиз жуда соғинадиган Тито Вилановани алоҳида таъкидлаб ўтиш керак," - деди "Барселона" собиқ юлдузи.


Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии