Месси Аргентина футбол Федерациясининг қарзларини тўлади
19 ноя 2016 08:44
Новости
Месси Аргентина футбол Федерациясининг қарзларини тўлади
Лионель Месси Аргентина футбол федерациясининг терма жамоа қўриқчилари олдидаги қарзини узди.
Ташкилотдаги молиявий муаммолар туфайли қўриқчилар ярим йилдан буён маош олишмаётган эди.
Мессининг бу қилган иши ҳақида журналист Хуан Пало Варски «Метро» радиосига маълум қилди.
«Месси Бразилияга қарши ўйиндан олдин унинг меҳмонхонадаги хонасига терма жамоанинг икки-уч нафар қўриқчиси кириб келди: «Лео, бизга 5-6 ойдан буён маош беришмаяпти. Сен жамоа сардорисан, бизни жуда яхши биласан, ёрдаминг керак».
Месси шу заҳоти отасига қўнғироқ қилди ва пуллар ишчиларнинг ҳисобига ўтказилди.
Комментарии