Месси Агуэронинг фаолиятини якунлашига муносабат билдирди
15 дек 2021 20:25
Новости
Месси Агуэронинг фаолиятини якунлашига муносабат билдирди
"Деярли бутун карьерамиз биргаликда ўтди. Бизда юксалишлар ва пасайишлар бўлди, аммо буларнинг барчаси бизни фақат бирлаштирди ва дўстлаштирди.
Яқинда Америка Кубогидаги ғалабангдан сўнг ҳамда Англиядаги барча муваффақиятларингдан кейин бу воқеаларнинг юз бериши ачинарли. Энг ёқтирган машғулотингни тўхтатганингни эшитиш мени хафа қилди.
Албатта, сен бахтли бўлиб қоласан, чунки сен бахт таратувчи инсонсан. Сени севадиган одамлар сен билан бирга бўлишда давом этадилар. Энди ҳаётингда янги босқич бошланади. Ишончим комилки, сен бу ҳаётни табассум ила давом эттирасан.
Ҳаётингнинг янги босқичида энг яхши тилакларни тилайман! Сени жуда яхши кўраман, дўстим. Сени майдонда ҳамда терма жамоадаги бирга ўтказган дамларимизни соғинаман", — деб ёзди Месси Инстаграм саҳифасида.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии