Мертезакер: "Ёш футболчилар акалари билан майдонда гаплашишдан қўрқмасликлари керак"
10 окт 2014 23:36
Новости
Мертезакер: "Ёш футболчилар акалари билан майдонда гаплашишдан қўрқмасликлари керак"
"Арсенал" ҳимоячиси Пьер Мертесакер ёш футболчиларни дадилроқ ҳаракатланишга чорлади.
Эктор Беллерин бизни ўйинимизни кучайтира олади. Ёш футболчиларга имконият ва ёрдам беришимиз керак. Лекин улар ҳам майдонга чиққанларидан сўнг масъулиятни тўлиқ ҳис этиб ҳаракатланишлари зарур.
Ёш футболчилари майдонда акалари билан гаплашишдан қўрқмасликлари керак. Масалан орқадан ўйинчи борлиги ва ким очиқ эканлигини айтишдан уялмасликлари лозим. Майдонга тушгандан сўнг ким нечи ёш ва шериги ҳар қанча тажрибали бўлмасин, ўзларини дадил тутишлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал"нинг "Халл Сити"га қарши ўйинида Матье Фламини ва Калум Чамберс иштирок эта олмайди. Уларнинг ўрнини ёш футболчилар эгаллаши кутилмоқда.

Комментарии