RU

Последние новости

15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4

Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари! Новости

Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари!

Чемпионат мусобақаларини ташкил қилишда мана бир неча йилдирки каттагина бир “мерос камчилик” мавжуд – бу ҳам бўлса чемпионат бошланиш санасини белгилаш.

Мусобақанинг бошланиш санасини анча олдиндан белгилаш, уни ўзгартирмаслик айнан ўша мусобақага тайёргарлик кўраётган жамоалар учун ўта муҳим омилдир. Анчагина зарур ва асосли ўзгаришларни амалга ошираётган ПФЛ, билишимча бу мерос камчиликни ҳам тузатиш ниятида эди, аммо уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар бу ишга ҳалал берди.

Хўш, мусобақа бошланиш муддатини олдиндан қатъий белгилаш нима учун шунчалар муҳим?
Аввало, бу омил ҳар бир жамоанинг ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқишдаги асосий маёқ эканлигини англамоғимиз керак. Чунки режа, мусобақа бошланиш кунидан ортга ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Масалан мусобақа 1-март куни бошланиши белгиланди дейлик. Демак мураббий ушбу – айнан 1-мартдан ортга кун ҳисоблаш йўли билан ўқув-машғулот йиғинига қанча муддат ажратиш, жамоани қачон йиғиб олиш, бундан келиб чиқиб жамоага қанча муддат таътил бериш каби ўта муҳим режалар тузади.
Айтишингиз мумкин: Сана ўзгаргани билан жамоа тайёр ҳолда туради-ю барибир деб. Йўқ! Барибир эмас! Мисол: Диспетчер поезд машинистига Термиздан Тошкентга кириб келиш учун 12 соат муҳлат берди. У жадал юриб Гулистонга келганда машинистга “Узр, 15 соатда кириб келишингиз керак экан” деса машинист нима қилади, Гулистонга келиб 3 соат туради ёки тошбақа юриш қилиб йўловчиларнинг сабр косасини тўлдиради. Бошқа бир мисол: Альпинистга чўққини забт этиш учун 10 кун берилди. У ярим йўлга борганда “узр, 15 кунда боришинг керак” дейилди. Альпинист нима қилади: ё ярим йўлда совуқ қотиб бироз вақт ўтказади ёки яна ўша тошбақа юриш қилиб юқори одимлайди. Аммо ундаги иштиёқ ва шашт кескин сўнади. Йиғин ҳам ҳам худди шундай: жамоа қатъий режа асосида 1-мартни маёқ қилиб ишга киришади, тайёр ҳолга келганда муддат узайтирилади ва тайёргарлик секинлашади, режалар ўзгаради ва ҳ. Бу эса футболчилар кайфияти ва жисмоний ҳолатига таъсир ўтказмай қолмайди.
10-мартда бошланадиган чемпионатга, жамосига етарли таътил бермай декарбь ойидаёқ йиғиб олиб чоптирадиган жамоа бўлса урди Худо, чемпионатга етиб келганда футболчида иштиёқ ҳам сабр ҳам бир қадар сўнади.
Тирик мисол: Португалиялик бош мураббийимиз жамоани олиши тайин бўлиб улгургандан сўнг қачон жамоани йиғиш масаласига келганда чемпионат қачон бошланишини сўраганди. Февраль ойи охири дейилди. У шу муддатни мўлжал қилиб йиғин режасини тузди; Тошкентдаги биринчи йиғин давомида чемпионат бошланиш муддати ўзгарганлигини эшитди ва режаларига ўзгартириш киритди; йиғиннинг иккинчи босқичи – Туркия йиғини даврида муддат тағин ўзгарганлигини эшитди, ҳеч нима қила олмаслиги аниқ; "ҳайрат"ини ичига ютиб яна режани ўзгартирди... Пировардида жамоанинг тайёргарлиги мураббий тузган режадан ўзгача изнда кечди. Бошқа жамоаларда ҳам шундай бўлгани аниқ.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, агарда биз футболчиларнинг чемпионат олдидан етарли дам олишлари, уларнинг тўлақонли йиғин ўтишлари ва зўр иштиёқ билан, жисмонан айни тайёр ҳолда мусобақани бошлашларини истасак, уларни мисолимиздаги машинист ёки альпинист ҳолатига туширишни истамасак – чемпионат бошланиш муддатини олдинги чемпионат тугаши биланоқ, ҳеч бўлмаганда йил сўнггида эълон қилмоғимиз лозим ва осмон узилиб ерга тушса ҳам ўша муддатни ўзгартирмаслигимиз керак!", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика