RU

Последние новости

16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  0 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  7 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   5 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  10 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4

Мендан билимлироқ "иккичи" дўстим ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида Новости

Мендан билимлироқ "иккичи" дўстим ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида

Тонгда воз кечилган уйқунгизга ачинмагансиз деган умиддаман.

Мақтанарли иш эмас-у, қишлоқдаги мактабда дадамнинг камари мазасини татиб кўрмайдиган баҳога ўқиганман. Эҳтимол, ўзимни шундай ҳисоблагандирман. Ёзги таътилда шаҳардан мен тенги ўспиринлар бобо-бувисиникига келишарди. Табиийки, улар шаҳар таълими ва ҳаётини кўрган, дунёқараш жиҳатдан биздан фарқ қиларди. Албатта, ўзаро суҳбатда баҳоларимиз билан мақтаниш одатимиз йўқ эмасди. Ўша вақтларда аниқ фанларга бирмунча қизиқишим бўлгани сабабли 2Х2 жавобини топсак ҳам, варақлари сарғайиб кетган кундалигимизни ўқитувчини олдига элтишдан толмасдик. Шаҳардан келган ўспиринча эса ихтисослаштирилган мактабда 3-4 баҳога ўқишини айтиб, роса мазахўрак бўларди. У вақтлар тафаккуримизда ихтисос-пихтисос деган тушунчанинг ўзи йўқ эди. Хуллас, ўша "иккичи" мактабни битиргач, сўлагимизни оқизадиган балл тўплаб, номдор олийгоҳга грант асосида қабул қилинди. Аслини олганда, у таҳсил олган мактабда биз тенги мақтанчоқлар жингалак баҳо олиш учун ҳам терларимизни шашқатор қилишимизга тўғри келарди. Шунчаки у етук таълим берадиган даргоҳда ўқиганди. Бизнинг географиямизда эса Тошкентдан нарида ер тугаб қоларди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам дунёда ўз ўрнига эга бўлган мамлакат терма жамоаларига қарши майдонга тушиши ва максимал натижа қайд эта олмагани баъзи ишқибозларнинг эътирозига сабаб бўлди. Мураббий ва футболчиларга ўзбек халқ қарғишлари луғатидаги сўзлардан иборат табриклар ҳам йўлланди. Умуман олганда, мухлислар томонидан мақтов ва эътирозлар бўлиши нормал ҳолат. Албатта, барчамиз энг кучли футболчилар жамланган жамоадан тошойналарни синдиришга мажбур қилмайдиган натижа кутамиз. Бироқ йил давомида табиатдан фақат баҳор фаслини талаб қила олмаймиз. Шимолий Америка жамоаларига қарши ўйинлардаги натижаларимиз қовоғимни чимиришга мажбур қилгани йўқ. Ҳатто майса рангидаги картасини орзу қиладиган мамлакатга қарши беллашувимиз ҳам илиқ таассурот қолдирди. Шунчаки вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Қолаверса, Ўзбекистонда икки нарсани ўтказиб олиш жуда қийин: биринчиси — қишни, иккинчиси — терма жамоа иштирокидаги ўйинларнинг сўнгги дақиқаларини.

Бироқ барибир терма жамоа ўйинидан хурсандман. Мексикага ютқазганимизда ҳам кўрсатган ўйин туфайли дастрўмолимни ҳўл қилмасдим. Мана шундай ўйинлар хатоларимизни кўздан кечириб олишимизга замин яратади. Бир вақтлар терма жамоа Шимолий Корея, Ливан сингари ўзимиздан нисбатан рақибларини ўртоқлик ўйинларида мағлуб этиб, мухлислар чапакларига сабабчи бўларди. Ҳал қилувчи баҳсларга келганда қопимиздаги голлар тугаб қоларди. 

Кучли жамоаларга қарши майдонга тушиш дарвозамиздан бир камаз тўп ўтказиб юборган тақдирда ҳам ривожланишга хизмат қилади. Ўз вақтида Япония, Корея каби қитъадошларимиз ФИФА кунларида Бразилия, Аргентина термаларидан олти-еттиталаб тарсаки қабул қилиб оларди. Яқинда эса кунчиқар юрт вакиллари Германия мураббийининг истеъфосига сабабчи бўлди. Корея эса ундан аввалроқ ўз саломини йўллаганди. Вақти келиб, гегемонларни таслим этиш биз учун ҳам фантастика бўлмай қолиши турган гап.

Бугунги ўйинда Абдихолиқов, Саитов каби футболчиларни кўриб, хурсанд бўлдим. Гап уларнинг қандай ўйин намойиш этганлиги ёки ёқтириш-ёқтирмасликда эмасди, балки захира ўйинчиларига ҳам имкон бериб, рақобатлашиш имконини тақдим эта олгани тўғрисида кетмоқда. Умид қиламанки, терма жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик ўйинларида захира футболчиларимиз фақатгина Инстаграмга ҳикоя жойлаш учун сафарга отланмайди. Катанецнинг ҳақиқий имтиҳони ҳали олдинда, шу боис унинг қарорларидан тўла-тўкис хулоса чиқара олмаймиз.

...Шаҳарлик талаба ўртоғим билим борасида қолганларга дарс берса-да, унинг бироз ғашимга тегадиган одатлари ҳам бор эди. Масалан, у хориж брендлари севар, миллий маҳсулотларимизга эса унча-мунча беписандлик билан назар соларди. Қолаверса, ўз мақсади йўлида кўчага отланган пайти кимнидир вақтинча костюмсиз, бошқасини соябонсиз қолдириб кетиш одати ёмон эди. Шуларни инобатга олмаганда, маладес йигит у.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика