Мемфис Депай БАА клублари эътиборида
27 янв 10:40
Новости
Мемфис Депай БАА клублари эътиборида
“Коринтианс” ва Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай Дубайнинг “Шабаб Аль-Ахли” ҳамда “Аль-Васл” клублари қизиқиш доирасига тушди.
Манбага кўра, ҳар икки клуб футболчи бўйича расмий сўров юборган ва дастлабки таклифларини илгари сурган. Бироқ ҳозирча тақдим этилган молиявий шартлар Депайнинг кутган талабларига жавоб бермаяпти. Нидерландиялик ҳужумчи янада яхшироқ спорт ва молиявий шарт-шароитларни кутмоқда.
Аввалроқ Депай қишки трансфер ойнасида Бразилия клубини тарк этиш эҳтимолини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, у “Коринтианс” раҳбарияти фаолиятини танқид қилган.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил декабрь ойигача амал қилади.
Қайд этиш жоиз, Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У миллий жамоа сафида ўтказган 108 учрашувда 55 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии