RU

Последние новости

14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  7 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  1 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  4 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  8

Мексика - Ўзбекистон (3:3) учрашувидан кейинги қизиқ фактлар Новости

Мексика - Ўзбекистон (3:3) учрашувидан кейинги қизиқ фактлар

Тунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мексикага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.


33817 - Атлантадаги "Mercedes-Benz" стадионига ўйинни кўриш учун айнан шунча томошабин келди.

50 - Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзининг юбилей 50-учрашувини ўтказди. Бу борада Машарипов Александр Хвостуновга етиб олди.

22 - Ўзбекистон Катанец бошчилигидаги 22-ўйинни ўтказди ва 3-марта дуранг ўйнади. Бунгача ушбу мураббий қўл остида Венесуэла (1:1) ва Россия (0:0) билан ўйинларда муроса кўчаси танланганди.

17 - Ўткир Юсупов терма жамоада ўзининг 17-учрашувини ўтказди (Алексей Поляковга етиб олди) ва майдонга тушган дарвозабонлар орасида 6-ўринга чиқиб олди. 5-ўринда 20 та ўйин ўтказган Александр Лобанов жой олган.

4 - Ўзбекистон КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи терма жамоасига қарши майдонга тушди ва биринчи бор мағлуб бўлмади (Канада 1:2, Коста-Рика 1:2, АҚШ 0:3)

4 - Отабек Шукуров терма жамоамиз либосидаги 57-учрашувида ўзининг 4-голини урди. Шукуров бунгача Хитой (2016 йил), Сенегал (2018) ва Саудия Арабистони (2019) терма жамоаларига гол урганди.

2 - Азизбек Турғунбоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги 22-учрашувда ўзининг 2-голини урди. Биринчи голини 2022 йил Таиланд дарвозасига урганди.

1 - Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги 9-ўйинда майдонга тушди ва биринчи голини уришга эришди.


Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика