Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди
08 мая 2024 23:58
Новости
Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди
Бу маслаҳат "Челси" ва "Милан" клублари собиқ ҳимоячисидан чиқди.
Франция терма жамоаси, "Челси" ва "Милан" каби клубларда тўп тенган собиқ ҳимоячи Марсель Десайи Мбаппенинг кейинги фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирди. Ҳимоячининг фикрича, "Реал" Килиан учун тўғри танлов бўлмаслиги мумкин.
"Мен буни аввал ҳам айтдим. Агар Мбаппенинг ўрнида бўлганимда бошқа қитъага кетган бўлардим.
"Реал" у учун идеал вариант эканлигига шубҳам бор. Чап қанотда Винисиус бор. Жуд Беллингем каби катта ишни бажарувчи ўйинчилар ҳам "Реал"да. Килиан Мадридда ўзи хоҳлагандек биринчи рақам бўла олмайди.
Ҳолатга футбол бизнеси томондан қаралса, мен 350 млн евро маош эвазига бир йилга Саудия Арабистонига кетган, кейинги, яъни Жаҳон чемпионати мавсумида эса ортга қайтган бўлардим", -дейди Марсель Десайи.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии