Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтирмаса, "Реал" 100 млн евро тўлайди
23 сен 2020 23:57
Новости
Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтирмаса, "Реал" 100 млн евро тўлайди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
Агар футболчи ПСЖнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад қилса, уинг трансфери Мадриднинг "Реал" клубига 100 млн еврога тушиши мумкин, деб хабар қилди L’Equipe.
Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Аввалроқ футболчи клуб раҳбариятига 2020/21 йилги мавсум якунида кетиш истаги борлигини билдирган эди. Таъкидланишича, "Ливерпуль" ҳам футболчининг атрофидагилар билан алоқага киришган ва Мбарре учун "Реал" билан рақобат қилмоқчи.
Комментарии